Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси давлатимиз раҳбари лавозимига сайловни юқори даражада ташкил этиш учун зарур бўлган барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси давлатимиз раҳбари лавозимига сайловни юқори даражада ташкил этиш учун зарур бўлган барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этмоқда

Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси бўлажак Президент сайловига консуллик округи ҳудудида бўлиб турган ватандошлар иштирокини таъминлаш бўйича зарур бўлган барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этмоқда, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Дипломатия ваколатхонаси ҳузурида 16-сонли сайлов участкаси ташкил этилди. Давлат раҳбари лавозимига сайловга муносиб тайёргарлик кўриш доирасида элчихона ҳузурида дипломатлар, ўзбек диаспораси вакиллари, ушбу мамлакатда тадбиркорлик билан шуғулланаётган юртдошларимиз ҳамда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фаол ёшлардан таркиб топган сайлов участкаси комиссияси тузилди.

Сайлов участкаси ҳамда муддатидан олдин ўтказиладиган овоз бериш нуқталари сайловчиларни қабул қилиш учун барча зарур жиҳозлар билан таъминланмоқда.

Сайловчиларни Президент сайлови кампаниясининг бориши билан таништириш мақсадида мунтазам учрашувлар ўтказилаётир. Жумладан, ушбу давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар, Италиядаги Ўзбекистон Ёшлари Aссоциацияси вакиллари иштирокида давра суҳбатлари ҳамда Мальтада меҳнат фаолияти олиб бораётган фуқароларимиз билан ушбу муҳим мавзуга бағишланган видеоконференция сингари тадбирлар уюштирилди.

Уларда олдинда турган сиёсий тадбирга тайёргарлик ишларининг бориши, фуқароларимизнинг сайловчилар рўйхатига киритилиши тартиби ва муддатлари, сайлов куни ва муддатидан олдин овоз бериш кунлари, жойлари ва манзиллари, сайловда иштирок этаётган номзодларнинг таржимаи ҳоллари ва дастурлари ҳақидаги маълумотлар берилмоқда.

- Элчихона консуллик округига кирадиган давлатларда, яъни Италия, Греция ва Мальтада тахминан 300 нафар сайловчи рўйхатдан ўтган, - дейди 16-сайлов участкаси комиссияси раиси, элчи Отабек Акбаров.- Уларнинг сайловдаги иштирокини таъминлаш ва сайлов бўйича хабардорлигини ошириш бўйича мунтазам тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Элчихона томонидан тақдим этилган маълумотларда қайд қилинишича, асосий сайлов жараёни 24 октябрь куни Рим шаҳрида бўлиб ўтади. Шу билан бирга, фуқароларимизнинг овоз бериши учун қулай шароит яратиш мақсадида Италиянинг Турин ва Флоренция шаҳарларида, Грециянинг Афина шаҳрида ва Мальтанинг Биркиркара шаҳрида муддатидан олдин овоз бериш нуқталари фаолият кўрсатади.

«Дунё» АА