Ўзбекистоннинг келгуси тараққиёти Россия оммавий ахборот воситалари диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Россиянинг қатор оммавий ахборот воситалари, шу жумладан agenda-u.org ва www.news-asia.ru веб-сайтларида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари ҳақида туркум материаллар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Ўзбекистон Президенти сайлови: тараққиёт мандати» сарлавҳали мақолада таъкидланишича, Шавкат Мирзиёевнинг ишончли ғалабаси амалдаги давлат раҳбарининг ислоҳотларни изчил давом эттириш ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мандат олганидан далолат беради.
«Ўзбекистон сиёсий тизимини такомиллаштириш бўйича кўп ишлар қилинди. Мамлакатда бешта сиёсий партия рўйхатга олинган. Улар жамиятнинг асосий қатламлари манфаатларини ҳимоя қилмоқда, ҳокимиятнинг барча даражаларига ўз номзодларини фаол тарзда илгари сурмоқда», - дея ёзган нашрлар.
Материалда қайд этилганидек, бугун дунёда юзага келган янги таҳдидлар Ўзбекистон раҳбариятидан уларга ечим топишда фавқулодда ёндашувларни талаб қилади. «Мамлакат пандемия оқибатида етказилган иқтисодий сусайишни енгиб ўтиши керак. Шунингдек, пандемия туфайли зарар кўрган кичик ва ўрта бизнес соҳасини фаоллаштириш ҳам муҳим масалалардан биридир», - деб таъкидлаган веб-сайтлар.
/«Дунё» АА/.