Ўзбекистоннинг конституциявий ривожланиши ва янги тенденциялари Осиё ҳамда Европанинг 15 мамлакати экспертлари иштирокида ўтказилаётган халқаро конференцияда тақдим этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидов кеча видеоконференция форматида бошланган «Глобаллашув шароитида замонавий Осиё конституционализмининг ўзига хослиги ва динамикаси» мавзусига бағишланган халқаро конференцияда асосий эксперт сифатида иштирок этди ва маъруза қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент қуйи палатаси томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, халқаро анжуман Осиё Ҳуқуқий алмашувлар маркази ва Япониянинг Нагоя университети ҳузуридаги Ҳуқуқ олий мактаби ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Халқаро конференциядан кўзланган мақсад кейинги ўн йилликлар давомида Осиё қитъаси мамлакатларида конституционализм барпо этилиши борасида эришилган натижалар юзасидан ўзаро ахборот ва тажриба алмашишдан иборат. Анжуманда Осиё ва Европанинг 15 дан ортиқ давлати академик ҳамжамияти, олий ўқув юртларининг вакиллари иштирок этмоқда.
Биринчи кунги сессия Евроосиё истиқболига бағишланди, иккинчи кунга режалаштирилган сессия эса Осиё истиқболи юзасидан фикр алмашилади. Анжуманда Россия, Буюк Британия, Германия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг етакчи экспертлари сўзга чиқди. Сессиянинг биринчи кунида Россиядаги ислоҳотлар ва мамлакат Конституцияга киритилган ўзгартиришлар, Марказий Осиё мамлакатлари ҳуқуқий тизимларида халқаро ҳуқуқнинг роли, Марказий Осиё мамлакатларида конституциявий ривожланиш, Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси ва янги тенденциялари каби мавзулар муҳокама қилинди.
«Дунё» АА