Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида тажрибаси халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида тажрибаси халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда

Кеча Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда 2021 йилда пахта йиғим-терими мавсумида ўтказилган «Учинчи томон мониторинги» натижаларига бағишланган брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатасидан олинган маълумотга кўра, видеоконференцалоқа орқали ўтказилган мазкур тадбирда мутасадди вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда 30 дан зиёд халқаро ташкилотнинг, жумладан, Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банкининг ходимлари ҳамда АҚШ, Германия ва Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчилари иштирок этди.

Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори Гай Райдер тадбирни очар экан, мажбурий меҳнатга қарши курашишда Ўзбекистон сезиларли ютуққа эришганини таъкидлади, унинг салбий оқибатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишларга юксак баҳо берди.

Брифингда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Норбоева мамлакатимизда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга ошрилган ишлар давлат ва жамият хаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ қилишга хизмат қилганини таъкидлаб ўтди.

Қайд этилганидек, мазкур ислоҳотлар доирасида инсон хуқуқиларини таъминлаш, давлат органларининг маъсулиятини ва очиқлигини кучайтириш, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.

— Ўзбекистон пахта етиштириш бўйича дунёда олтинчи ўринда туради. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз ислоҳотлар йўлини танлади, бу қишлоқ хўжалигида аввалги режали иқтисодий моделни модернизация қилиш, йиллик пахта йиғим-теримида болалар ва мажбурий меҳнат билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишни ўз ичига олади, деди Танзила Нарбаева. – Биз ушбу ислоҳотларни халқимиз ва иқтисодиётимиз фаровонлиги учун амалга оширдик. Пахта етиштириш учун давлат томонидан буюртма бериш тизимини бекор қилиш бошланғич нуқта бўлди. Эришган ютуқлар билан тўхтаб қолмадик. Меҳнат ҳуқуқларидан хабардорликни оширишга қаратилган ишлар орқали фикрлаш ва хатти-ҳаракатларни ўзгартириш устида тинимсиз иш олиб бордик. Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат учун жиноий жавобгарликни жорий қилдик.

Тадбирда сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар, хусусан меҳнат шароитларининг яхшиланиши, иш ҳақининг оширилиши мажбурий меҳнатнинг олдини олишга хизмат қилганлиги алоҳида қайд этилди.

Шу билан бирга, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, соҳага оид миллий қонунчилик асосларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, биргина 2021 йилнинг ўзида ушбу йўналишда 16 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

Тадбирда, шунингдек, ХМТ томонидан 2021 йилда пахта-йиғим терими мавсуми давомида ўтказилган «Учинчи томон мониторинги» натижалари таҳлил қилинди.

Анждуманда сўзга чиққан халқаро экспертлар, хорижий давлатларнинг элчилари мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида Ўзбекистон тажрибаси халқаро майдонда тан олинаётганини, меҳнат муносабатларида халқаро стандартларнинг қўлланилиши муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтдилар.

Брифинг якунида мажбурий меҳнатга қарши курашишда халқаро хамкорликни янада ривожлантириш ҳақида келишиб олинди.

«Дунё» АА