Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида БМТ Бош Ассамблеясининг “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўртасидаги ҳамкорлик” махсус резолюцияси қабул қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида БМТ Бош Ассамблеясининг “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўртасидаги ҳамкорлик” махсус резолюцияси қабул қилинди

Жорий йил 23 ноябрь куни Нью-Йорк (АҚШ) шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси доирасида

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўртасидаги ҳамкорлик” махсус резолюцияси қабул қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири. Ўзбекистон томонидан 2020 йил МДҲдаги раислик доирасида киритилди ва БМТга аъзо барча давлатлар уни якдиллик билан қўллаб-қувватлади.

Мажлисда Ўзбекистон Республикасининг БМТдаги Доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов резолюцияни МДҲга аъзо давлатлар номидан тақдим қилди.

У ўз мурожаатида тадбир иштирокчиларини Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги бўйича фаолиятининг устувор йўналишлари билан таништирди, Ҳамдўстликнинг муҳим тадбирлари якунларига тўхталди. Ушбу тадбирлар давомида Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасидаги кўптомонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ташкилотнинг халқаро майдондаги обрўсини юксалтириш бўйича муҳим қарорлар муҳокама этилди ва қабул қилинди.

Бош Ассамблея томонидан қабул қилинган резолюцияда, хусусан, МДҲнинг савдо ва иқтисодий тараққиёт соҳасидаги минтақавий ҳамкорлик, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, туризм, илм-фан ва инновациялар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа муҳим тармоқларда биргаликдаги ишларни мустаҳкамлашга қаратилган фаолияти таъкидланган.

Резолюция икки тузилма ўртасидаги ҳамкорлик ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни мустаҳкамлаш муҳимлигини тасдиқлаб, БМТ тизимининг ихтисослаштирилган идоралари ва бошқа ташкилотлари, дастурлари ва жамғармалари, шунингдек, халқаро молия институтларини МДҲ билан ҳамкорликни ривожлантиришга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта 2020 йил МДҲга раисликни қабул қилган эди. Раисликнинг устувор йўналиши этиб кўп томонлама ҳамкорликни изчил кенгайтириш ҳамда самарадорликни ошириш белгиланди.

Мамлакатимиз Президенти МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 2019 йил октябрь ойида Ашхобод (Туркманистон) шаҳрида бўлиб ўтган мажлисидаги нутқида Ўзбекистон МДҲни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт-логистика ва транзит салоҳиятини очиш, хавфсизлик ва маданий-гуманитар алмашинувни мустаҳкамлашдаги амалий шерикликни чуқурлаштириш учун самарали платформа деб билишини таъкидлаган эди.

Ўзбекистон МДҲдаги раислик доирасида Ҳамдўстлик фаолияти учун амалий аҳамиятга эга ҳужжатларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратаётганини қайд этиш лозим. Ўзбекистон томонидан шу мақсадда Раислик концепцияси ва уни амалга ошириш режаси қабул қилинди. Ҳукумат раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Иқтисодий кенгаш мажлислари каби қатор муҳим тадбирлар ўтказилди.

“Дунё” АА