Ўзбекистоннинг меҳнат муносабатлари соҳасидаги ислоҳотлари Кувайт матбуоти диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Қувайтнинг «The Times Kuwait» газетасида Олий Мажлис Сенати раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Норбоеванинг Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини ривожлантиришга бағишланган мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар қаторида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига мос келадиган аҳоли турмуш сифатини яхшилаш ва инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган меҳнат муносабатлари ва меҳнат бозорини ривожлантириш марказий ўринлардан бирини эгаллайди.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” ва “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” каби устувор тамойилларга таянган ҳолда давлат органларининг очиқлигини таъминлашга қаратилган.
Мақолада, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси туфайли инсон ҳуқуқлари ва уларнинг кафолатларини таъминлаш, шунингдек, мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш борасида аниқ натижаларга эришилгани таъкидланган.
Сенат раиси эришилган натижалар ҳақида тўхталар экан, 2016 йили Ўзбекистонда тизимли болалар меҳнатига бутунлай барҳам берилгани, 2021 йилда эса мамлакат одам савдоси бўйича АҚШ ҳисоботидаги мавқеини икки поғонага яхшилаганини қайд этган.
Шунингдек, 2019-2021 йилларда республика миқёсида 32 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингани, Халқаро меҳнат ташкилоти ва Халқаро миграция ташкилотининг қатор конвенция ва протоколлари ратификациядан ўтгани, биргина 2021 йилнинг ўзида бу йўналишда 16 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингани ҳам қаламга олинган.
“Дунё” АА