Ўзбекистоннинг Ригадаги савдо уйи ўзининг электрон майдончасини яратди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Ригадаги савдо уйи ўзининг электрон платформасини (www.tradehouseuz.eu) ишга туширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон элчихонаси томонидан тақдим этилган маълумотда қайд этилишича, мазкур электрон майдонча Ўзбекистондаги компанияларни ҳамда Болтиқбўйи, Скандинавия ва Европа Иттифоқи мамлакатларини экспорт-импорт муносабатларидаги имкониятлар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашга даъват этилган.
Кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон маҳсулотларини нафақат Болтиқбўйи, балки Европа Иттифоқи мамлакатларига илгари суриш, мамлакатимиз экспорти жўғрофиясини кенгайтириш ва унинг ҳажмларини ошириш билан изоҳланади.
Илгари хабар берилганидек, жорий йил июнь ойида Ўзбекистондаги республика товар-хом-ашё биржаси - UZEXнинг Европа Иттифоқидаги мазкур биринчи савдо уйининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтган эди.
/«Дунё» АА/.