Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси «Олтин дафтар»ига киритилган ватандошимиз Қашқадарё вилоятида инвестиция лойиҳасини йўлга қўйди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан «Олтин дафтар»га киритилган юртдошимиз Зубайда Темирова Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида инвестиция лойиҳасини амалга оширишга киришди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Сармоядор ватандошимиз оила аъзолари билан ўзлари яшайдиган қишлоқ ҳудудидан 24 гектар ер олиб, унда ғалла ва маккажўхори каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ҳамда боғдорчилик ва узумчиликни йўлга қўйди.
Бундан ташқари, қишлоқ яқинидаги 77 гектар лалми ер майдонида қўй ва қорамол боқиш, сут ва гўшт маҳсулотларини етиштириш мақсадида чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этилди.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун сармоядор томонидан 200 минг доллар миқдорида маблағ йўналтирилди, фермер хўжалиги учун зарур бўлган трактор ва ёрдамчи техника воситалари сотиб олинди. Натижада хўжаликда 10 дан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Айни пайтда сармоядор ва унинг оила аъзолари наслдор қўйлар сонини ошириш, зотдор қорамоллар парваришини кенгайтириш устида иш олиб бормоқда.
«Дунё» АА