Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистоннинг стандартлаштириш ва техник регламентлар соҳасидаги ютуқлари Женевада тақдим қилинди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистоннинг стандартлаштириш ва техник регламентлар соҳасидаги ютуқлари Женевада тақдим қилинди

Ўзбекистоннинг Женевадаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий ваколатхонаси маълумотига кўра, жорий йил 24-25 ноябрь кунлари БМТ Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД) томонидан «Денгизга чиқишга имкони бўлмаган товарларга боғлиқ бўлган ривожланаётган мамлакатларнинг қишлоқ хўжалик қиймат занжирларини минтақавий ва глобал қиймат занжирларига интеграциялашувини кучайтириш» мавзусидаги халкаро семинар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда ЮНКТАД, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК), қатор мамлакатларвакиллари ва ҳалкаро экспертлар иштирок этди.

Ўзбекистон томонидан ушбу халқаро семинарда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бошқарма бошлиқлари Абдуллахон Орифбоев ва Асқарали Асқаров қатнашди.

Тадбирда ЮНКТАД лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар, сифат ва синов, стандарт, мувофиқликни баҳолаш, транспорт, логистика, статистик рақамлар ва савдо-сотиқдаги техник тўсиқларга оид масалалар кенг муҳокама қилинди.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги вакиллари анжуманда қуритилган меваларни халқаро сертификатлаш, уларнинг стандартлари ва сифати, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан тақдимот ўтказди.

Жумладан, Ўзбекистонда қарийб 12 минг гектардан ортиқ майдонда «Global G.A.P.» ва «Organic» стандарти, 300 дан ортиқ корхонада «ISO 22000» стандарти жорий этилгани, сифат тизимларида 10 та хорижий сертификатлаштириш идораси фаолият юритаётгани ва экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид бошқа чоралар халқаро экспертлар ва иштирокчиларга етказилди.

Мамлакатимиз вакиллари Халқаро электротехника комиссияси (IEC) вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистонда электротехника ва энергетика соҳасидаги амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди, миллий стандартларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

IEC экспертлари Ўзбекистоннинг халкаро нормаларга асосланган ушбу ташкилотга аъзолик саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ва, ўз навбатида, ҳамкорлик орқали ўзаро муносабатларни янада кучайтириш тарафдори эканини маълум қилди.

«Дунё» АА