Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси «Дўстлик» ордени билан мукофотланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига биноан мамлакатимизнинг Тожикистондаги элчиси Эргаш Шоисматов «Дўстлик» ордени билан мукофотланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадовнинг телеграм-каналидаги маълумотга асосланиб.
Фармонда Эргаш Шоисматовнинг давлат бошқаруви органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликни ҳар томонлама чуқурлаштириш, кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш йўлидаги сермаҳсул фаолияти, ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлашга қўшаётган салмоқли ҳиссаси қайд этилган.
Эргаш Шоисматов 1951 йилда туғилган. Тошкент политехника институтини тугатган. Меҳнат фаолиятини Ангрен иссиқлик электр станциясида ўт ёқувчиликдан бошлаган. Ўзбекистон энергетика ва электрлаштириш вазири, «Ўзбекэнерго» компанияси бошқаруви раиси, Бош вазир ўринбосари, энергетика ишчилари касаба уюшмаси республика кенгаши раиси, «Ўзтрансгаз» АК бошқаруви раиси лавозимларида фаолият юритган.
2018 йилдан буён - Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси.
“Дунё” АА