Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистоннинг яна бир ташаббуси халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистоннинг яна бир ташаббуси халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланди

БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон таклифи билан ишлаб чиқилган Марказий Осиёда гиёҳванд моддалар савдоси ва гиёҳвандликка қарши курашишга қаратилган резолюцияни бир овоздан қабул қилди

Жорий йил 4 июнь куни БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан “Марказий Осиё давлатларининг гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал этиш ва бартараф этиш учун ягона фронт бўлиб ҳаракатланиш ва ҳамкорлик қилишга тайёрлиги” резолюциясини бир овоздан қабул қилди.
Резолюцияга 30 дан ортиқ аъзо давлатлар ҳаммуаллифлик қилди.
Ҳужжат лойиҳасини Бош Ассамблеяда тақдим этар экан, Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов резолюция концепцияси Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқи асосида ишлаб чиқилганини алоҳида таъкидлади. Жумладан, ушбу нутқда давлатимиз раҳбари томонидан Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини қамраб оладиган Гиёҳвандликка қарши умумий Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилганини алоҳида қад этиш жоиз.
Ҳужжатда Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегиянинг асосини ташкил этувчи консептуал қоидалар инобатга олинган.
Резолюцияда таъкидланганидек, Марказий Осиёда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш минтақада гиёҳванд моддалар савдоси ва гиёҳвандликка қарши кураш билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистоннинг янги сиёсати туфайли минтақада юз бераётган ижобий ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратилган.
Минтақа давлатларининг мавжуд ижобий тажрибаси асосида гиёҳвандлик муаммосини ҳал қилишга глобал ёндашув доирасида гиёҳвандликка қарши самарали ҳамкорликка интилиши таъкидланган.
Резолюцияда аъзо давлатлар Марказий Осиё мамлакатларининг гиёҳвандликдан холи жамиятни фаол тарғиб қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларини, бу борадаги халқаро мажбуриятларни бажаришга содиқлигини, гиёҳвандлик билан боғлиқ масалалар бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қатъий интилишларини ижобий қайд этадилар.
Хусусан, ҳужжатда гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича комплекс ишларни амалга ошириш, стратегик ташаббус ва чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Ҳудудий электрон маълумотлар базасини жорий этиш, сўровномалар ва тадқиқотлар ўтказиш, ахборот технологиялари ҳамда ижтимоий тармоқлардан гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноий мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш, виртуал валюталарни тартибга солиш, наркобизнес, жумладан, уюшган жиноятчиликнинг бошқа шакллари билан алоқадорлиги нуқтаи назаридан молиявий асосларга путур етказиш каби аниқ амалий чоралар кўриш муҳимлигига эътибор қаратилган.
Резолюция, шунингдек, аъзо давлатлар, БМТнинг тегишли тузилмалари, халқаро молия институтлари ва бошқа манфаатдор томонларни гиёҳванд моддалар билан боғлиқ муаммоларни ҳар томонлама ҳал этишда Марказий Осиё бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашга чақиради.
Бош Ассамблея ялпи мажлиси муҳокамаларида делегациялар резолюцияни қўллаб-қувватлаб, ушбу муҳим резолюцияни илгари суришда Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирдилар. Мазкур ҳужжат жаҳонда гиёҳвандлик муаммосига қарши глобал комплекс курашга катта ҳисса қўшиши алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, сўзга чиққан делегатлар Ўзбекистон делегациясининг консенсус натижага эришиш учун “ўзаро мақбул муроса ва ечимлар”ни топиш бўйича изчил саъй-ҳаракатларини таъкидладилар. “Ҳужжатни очиқ, ошкора ва инклюзив тарзда кўриб чиқиш”, шунингдек унинг консенсус асосида қабул қилиниши яхши ижобий ҳолат яратиши ва “БМТда гиёҳвандликка қарши бошқа ташаббуслар бўйича консенсусга эришиш учун яхши асос бўлиши” билдирилди.

“Дунё” АА