Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича музокаралар давом эттирилмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича музокаралар давом эттирилмоқда

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мазкур жараённи жадаллаштириш мақсадида кўп томонлама ва икки томонлама музокаралар давом эттирилмоқда.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 7-йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда товарлар ва хизматлар савдоси, инвестиция, божхона, техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария, интеллектуал мулк ҳуқуқлари ва бошқа соҳалар муҳокама қилинди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари ва қоидаларига уйғунлаштириш ЖСТга аъзолик масалаларини жадаллаштиришнинг асосий бўғини ҳисобланади.

Шунга мувофиқ, тадбирда адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишидан кейин амалга оширилган қонунчиликдаги ўзгаришлар, миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар ҳамда янги чора-тадбирлар ҳақида тақдимот қилди.

Шунингдек, миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш бўйича янги чора-тадбирларни ўз ичига олган янгиланган қонунчилик ҳаракатлари режаси, қабул қилинган ҳужжатлар ва ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг таржималари ЖСТ котибиятига тақдим этилди.

Ишчи гуруҳ йиғилиши иштирокчилари қонунчилик ҳаракатлари режасини амалга оширишдаги сезиларли муваффақиятни юқори баҳолади. Қонунчиликни мувофиқлаштириш бўйича ишлар давом эттирилиши маълум қилинди.

ЎзА