Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

Швейцарияда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) бўлинмаси, унинг сиёсий, инсон ҳуқуқлари, иқтисодий, гуманитар, қуролсизланиш бўйича тузилмалари (40 га яқин) ва 250 дан ортиқ нодавлат ташкилот қароргоҳлари жойлашган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Маълумки, Женева кўп томонлама дипломатиянинг пойтахти ҳисобланади. Мамлакатимизнинг мазкур шаҳарда жойлашган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Жумладан, Ўзбекистоннинг Женевадаги халқаро инсон ҳуқуқлари ва иқтисодий тузилмалари билан алоқаларининг таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги 5 йилда улар томонидан мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган кенг қўламли ислоҳотларга баҳо берилишида ижобий ўсувчанлик кузатилмоқда.

Малакатимизда олиб борилаётган очиқ ва прагматик ички ва ташқи сиёсат туфайли ўтган вақт ичида Ўзбекистоннинг Женевада жойлашган халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлигида сезиларли муваффақиятларга эришилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Доимий ваколатхонаси томонидан сўнгги йилларда ўтказилган йирик тадбирлар қаторида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари (2017й.), БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича (2017й.), Судьялар ва адвокатлар эркинлиги бўйича (2019й.) ва Терроризмга қарши курашиш бўйича махсус маърузачилари (2021й.), Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) (2018й.) ва Халқаро миграция ташкилоти раҳбарлари (2018й.), БМТнинг Женевадаги бўлинмаси директори (2018й.), Парламентлараро иттифоқ (ПАИ) бош котиби (2021й.), БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби (2021й.), Халқаро фуқаро муҳофазаси ташкилоти бош котибларининг (2021й.) ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори ўринбосарларининг (2019й. ва 2021й.) Тошкентга ташрифларини юқоридаги фикрнинг тасдиғи сифатида келтириш мумкин.

Уларнинг деярли барчаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига (ИҲК) аъзо бўлиши йўлида фаол саъй-ҳаракатлар олиб борилди. Давлатимиз раҳбари ушбу кенгашнинг 46-сессиясида (2021й. февраль) маърузачилар орасида биринчи бўлиб нутқ сўзлади. Тарихда биринчи маротаба БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган COVID-19нинг ёшлар ҳуқуқларига таъсири тўғрисидаги резолюция бир овоздан қабул қилинди (2021й. октябрь). Бундан ташқари тарихда илк бор Ўзбекистоннинг Доимий вакили 2022 йил учун ИҲК раиси ўринбосари этиб сайланди.

Ўзбекистоннинг Парламентлараро иттифоққа аъзолигини тиклаш бўйича ҳам фаол ишлар олиб борилди. Шунингдек, ташкилотнинг 2020-2023 йиллар учун Ижроия кенгашига Ўзбекистон вакили Aкмал Саидов сайланди. МДҲ мамлакатлари тарихида илк бор Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигида Парламентлараро Иттифоқ Бутунжаҳон парламентлар аёл-спикерлари саммитининг навбатдаги 14-йиғилишини 2022 йил кузида Ўзбекистонда ўтказиш юзасидан қарор қабул қилинди.

15 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзолиги бўйича музокаралар жараёни бошланди (2020й. июль).

БМТ институтлари билан ҳамкорликни янада фаоллаштириш мақсадида Олий комиссар бошқармаси билан яқин ҳамкорликда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва кадрлар тайёрлаш тўғрисидаги декларацияси қабул қилинганининг 10 йиллигига бағишланган Глобал форум ўтказиш таклиф этилди. Мамлакат Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банки билан мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори экани эълон қилинди. ХМТ Бош директори Гай Райдер Ўзбекистоннинг мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти КОВАКС механизми доирасида 2021 йилнинг ўзида Ўзбекистонга КОВИД-19га қарши 660 минг доза AstraZeneca ва 3 миллон дона Moderna вакциналари берилишини таъминлади.

Женевада жойлашган БМТ тузилмалари билан Ўзбекистоннинг нодавлат ташкилотлари ўртасидаги муносабатлар ҳам тобора равнақ топмоқда. Хусусан, “Zamin” халқаро фонди томонидан ташкил этилган ногиронлар ҳуқуқлари бўйича халқаро форумларда (2020й. ва 2021й.) БМТнинг Женевадаги бўлинмаси директори Т.Валовая ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари М.Бачелет, БМТ Ногиронлар бўйича қўмита раиси Р.Кайесс қатнашди. Шунингдек, ЭКСПО-2020 (Дубай, ноябрь 2021й.) доирасидаги Ўзбекистон миллий павильонида ташкил этилган махсус тадбирга БМТ Аёллар тузилмаси Европа минтақавий бюроси бошлиғи А.Эль-Ясир иштирок этди.

Мухтасар қилиб айтганда, Доимий ваколатхона Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги обрў-эътиборини янада юксалтириш, халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатларнинг барча устувор йўналишлари доирасида конструктив ва ўзаро манфаатли мулоқотни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

“Дунё” АА