"Ўзбекнефтгаз” раҳбари “The Boston Consulting Group” раҳбарияти билан учрашди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев стратегик консалтинг соҳасидаги етакчи компаниялардан бири бўлган “The Boston Consulting Group” раҳбарлари, жумладан, бошқарув директори, Марказий Осиё ва Каспий ҳудудларидаги BCG раҳбари Рза Нуриев ва бошқарув директори Владимир Рогов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати маълумотига таяниб.
Учрашув доирасида мамлакатимизда нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган трансформация ислоҳотлари ҳамда бунинг натижасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан эришилган ютуқлар, режалаштирилган ишлар ҳамда ҳамкорлик масалалари ҳақида сўз юритилди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, “Ўзбекнефтгаз” АЖда бугунги кунда трансформация соҳасида кенг кўламли ишлар бажарилаётган бўлиб, тизимга жаҳон стандартларини жорий этиш бўйича 3 йиллик режа ишлаб чиқилган.
Бошқарув раиси томонидан бурғилаш ва қудуқларни мукаммал таъмирлашнинг операцион самарадорлигини ошириш йўлида ҳам қатор муваффақиятларга эришилгани таъкидланди.
Ўз навбатида, “The Boston Consulting Group” компанияси мутасаддилари стратегик консалтинг соҳасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Дунёнинг барча минтақаларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам саноатнинг асосий тармоқлари етакчилари учун бундай лойиҳаларни амалга оширишда маслаҳатчиларнинг катта тажрибаси қайд этилди.
Учрашув якунидан томонлар маслаҳатчиларнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖни қисқа ва узоқ муддатли ривожлантиришга оид фикрлари ва таклифларини батафсил ўрганиб чиқиш бўйича келишувга эришди.
Таъкидлаш жоизки, “The Boston Consulting Group” биринчи стратегик маслаҳатчи ҳисобланади. Бугунги кунда BCG кўплаб бизнес раҳбарлари ва нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Компаниянинг асосий вазифаси бизнесни бошқариш ва ривожлантириш бўйича маслаҳат бериш, янги стратегияларни ишлаб чиқиш, иш самарадорлигини ошириш, янги технологиялар ва концепцияларни ўзлаштиришдан иборат.
«Дунё» АА