Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ўзига хослик ҳикмати ёки Швециянинг коронавирусга қарши курашда тутган йўли

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ўзига хослик ҳикмати ёки Швециянинг коронавирусга қарши курашда тутган йўли

Дунёда ўзига хос иқтисодий тараққиёт йўлини тутган мамлакатлар кўп. Уларнинг кўпчилиги муваффақиятга эришиб бутун дунёга ўрнак ҳам бўлишяпти. Бунга иқтисодчилар тараққиётнинг «миллий модели», деб баҳо беришади, одатда. Аммо коронавирус тарқалгач, унга қарши курашда ҳам айрим мамлакатларнинг ўзига хос йўл тутаётгани дунё жамоатчилигини қизиқтириб қўймоқда. Чунки, аксарият мамлакатлар коронавирусга қарши деярли бир кўринишда кураш олиб бораётган бир пайтда ушбу ўзига хослик қандай самара бераётгани кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Ана шундай мамлакатларнинг бири Швециядир.

Ҳиндистон 1,3 миллиардлик аҳолисини ёппасига карантинга киритди. Германия икки кишидан кўп одам тўпланишини тақиқлаб қўйди. Францияликлардан уйидан кўчага чиқмоқчи бўлса қандай мақсадда чиқаётганлиги ҳақида анкета тўлдириш талаб қилинмоқда. Буюк Британияда аҳолининг ўзини ўзи яккалаш тартибига риоя қилишини полиция кузатиб бормоқда.

Швецияда бари бошқача кечмоқда

Европанинг энг тараққий этган мамлакатларидан бири саналган Швеция Евроиттифоқда карантин жорий қилмаган ягона мамлакат бўлди. Барча мамлакатларда коронавирус пандемияси тарқалишига қарши кескин чоралар кўрилаётган бир шароитда, бу мамлакатда фавқулодда ҳолат режими жорий қилинмади. Ҳукумат асосий урғуни фуқароларнинг ўзлари муаммога онгли равишда муносабатда бўлишига қаратди ва ҳозирча ушбу модель ўз самарасини бермоқда.

Аввал иқтисод, кейин сиёсатми?

Швеция ҳукумати аҳолининг меҳнат фаолиятини тўхтатиш, мамлакатда қаттиқ карантин чораларини қўллаш, бир сўз билан айтганда, мамлакатнинг иқтисодий ҳаётига тушов солиш ўрнига бошқа ўзига хос чораларни кўришни мақбул кўрди.

Масалан, ҳукумат Евроиттифоққа кирмайдиган мамлакатлар фуқароларининг Швецияга келишига қўйилган тақиқни яна бир ойга узайтирди.

Мамлакатнинг ташқи чегаралари мартнинг ўрталаридан ёпиб қўйилди. Швецияда коронавирусга қарши курашда жорий қилинган ва ҳозирда амалда бўлган оз миқдордаги тақиқларнинг асосийси ҳам айнан шу бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Швецияда ҳам коронавирусга чалинган сони 10 мингдан ошиб кетган, ўлим ҳам анчагина, лекин бошқа мамлакатларникидан фарқли ўлароқ, Швецияда инфекцияга чалиниш ҳолати бўйича вазият кескин сакрашларсиз, барқарор кечмоқда. Ҳолбуки, худди шу вақтда қўшни Германияда аҳвол жуда жиддий тус олганди.

Умуман, умумий манзарага қаралганда Швециядаги аҳволни ёмон деб бўлмайди. Чунки мамлакат коронавирусга чалинганлар бўйича Европада лидерлик қилаётгани йўқ. Ушбу позицияни Испания эгаллаб турибди. Коронавирусдан ўлим ҳолати бўйича ҳам Швеция бошқа мамлакатлардан анча орқада. Масалан, бу борада у Италияга ета олмайди.

Швеция фақат ўзининг қўшнилари Дания, Норвегия ва Финляндия билан тенглашиши мумкин. Аммо бу қўшниларда қаттиқ карантин чораларига амал қилинмоқда.

Ўз йўлимиз бор

Дарвоқе, Швеция ҳукумати ҳали ҳам ўзи танлаган стратегиядан чекинмоқчи эмас. Дания ва Норвегияда мактаблар, корхоналар ва жамоатчилик жойлари ёпилган бир пайтда, Швецияда ҳаёт аввалгидек ўз маромида кечмоқда. Дўконлар ишлаб турибди, фуқаролар очиқ ҳавода спорт билан шуғулланишмоқда, қандайдир чекловлар бўлганда ҳам, у фақат оммавий йиғинларга тегишли бўлмоқда.

Масалан, яқинда қитъада пасха байрами таътиллари бўлди. Бутун Европа ушбу байрамга коронавирус тарқалиши учун асосий таҳдид сифатида қарашди. Байрам арафасида Германия канцлери Ангела Меркел немисларни изоляция тартибларига амал қилишда давом этишга чақирди.

У карантин туфайли коронавирусга қарши курашда яхши натижаларга эришилаётганини таъкидлар экан, «биз Пасхада ва ундан кейин ҳам карантин чораларига амал қилишимиз керак, чунки бу йўлдаги эришган муваффақиятларимизнинг ҳаммасини тез фурсатда қўлдан бой беришимиз мумкин», — дея таъкидлади.

Швецияда эса, ҳукумат фуқароларидан фақат масалага масъулият билан ёндашишни, 50 кишидан зиёд бўладиган оммавий тадбирларга бормай туришни тавсия қилди, халос.

Кўрилаётган юмшоқ чоралар мамлакатда пандемияга қарши кураш умуман олиб борилмаяпти, дегани эмас, албатта. Инфекцияга чалинган фуқаро ким бўлишидан қатъий назар бошқа одамлардан ажратилади, у билан алоқада бўлган шахслар эса тестдан ўтказилади. Шунингдек, мамлакатда Жаҳон соғлиқни сақлар ташкилоти (ЖССТ) тавсия қилган ижтимоий масофага ҳамда гигиена ва бошқа хавфсизлик чораларига амал қилинмоқда.

Фарқ нимада?

Швеция моделининг бошқа мамлакатларникидан асосий фарқи шуки, улар турли чекловлар билан иқтисодни бўғмади. Корхоналар ва дўконлар ва унчалик катта бўлмаган емакхоналар ишлаб турибди. Аҳолига имкон бўлса масофадан туриб ишлаш тавсия этилмоқда.

Мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш имконияти сақланиб қолган, поездлар қатнашда давом этмоқда. Ҳукумат аҳолини агар зарурат бўлмаса сафарга чиқмай туришни эслатди, халос.

«Ҳукумат, ҳатто, нисбатан эркин тартибда ҳам айрим чекловларга, ижтимоий нормативларга амал қилиш кераклиги ҳақидаги тушунчани шведларнинг онгига сингдира олди», дейди аксарият экспертлар.

Энг муҳими, одамлар ҳам ҳукумат ва тиббий инстанцияларнинг ушбу кўрсатмаларига онгли равишда амал қилмоқда. Улар бирорта ҳам хавотирли вазиятларни юзага келтирмаяпти, дейди экспертлар.

Бошқалар учун намуна

Швециянинг пандемия шароитида тутган ушбу йўлини ҳамма ҳам бирдек маъқуллаётгани йўқ, албатта. Давлат ўз ҳамкорларининг ҳам, ўз фуқароларининг ҳам танқидига дуч келмоқда. Хусусан, мамлакатдаги оммавий ахборот воситалари кўрилаётган чораларнинг самарадорлиги билан боғлиқ саволни мунтазам кўтариб чиқмоқда.

Масалан, Dagens Nyheter, нашрининг ёзишича, пандемия Швеция жамоат соғлигини сақлаш агентлигининг фаолиятини барбод қилди. Таҳлилчилар агентликни ўта юмшоқ тавсиялар берганликда айблади ва қаттиқ чоралар кўриш лозимлигини эслатишди. Norwegian Daily нашри журналистлари эса, Швеция ҳукуматини ҳозирданоқ айблаш ноўрин эканини таъкидлашмоқда.

Politico таҳлилчилари, қўшни мамлакатлар пандемияни бутунлай тўхтатишга уринаётган бир пайтда Швециянинг тутган стратегияси кўпроқ вируснинг тарқалишини камайтиришга қаратилганини эслатмоқда.

Айрим экспертларнинг фикрича, Швеция қўллаётган усул бошқа мамлакатларга намуна бўлиши мумкин, халос. Шимол мамлакатларининг чиқарган сабоғи бошқа мамлакатлар учун янги пандемия юз берганда фойдали бўлади, дейди улар.

Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мазкур модель ҳамма мамлакатларга ҳам тўғри келавермас экан. Масалан, Америка лидери Доналд Трамп Швеция тутган йўл ҳақида тўхталар экан, «Швеция йўлини тутганимизда АҚШда 2 миллионга яқин одам ўлиб кетган бўларди», дейди.

«Швеция биздан фарқ қилади. Улар бошқа йўлдан боришди. У жуда интизомли мамлакат», — дея таъкидлади АҚШ президенти.

Бошқа экспертлар ҳам Швеция модели фақат Швецияда иш беришини таъкидлашмоқда. Бунга, Швециянинг ўзига хос мамлакат экани сабабдир, демоқда улар.

«Масалан, уларнинг мисолида кўрадиган бўлсангиз, пандемия даврида ижтимоий чеклов қанчалик самарали ишлаётганини кузатиш мумкин. Яна шуни ҳам инкор этиб бўлмайдики, бу усул бошқа мамлакатларда, жумладан, Евроиттифоқда иш бермаслиги мумкин», дейишмоқда кузатувчилар.

«Швецияда ўзига хос ноёб модель ишламоқда, ва бу шуни кўрсатмоқдаки, ҳар бир мамлакат ўзининг спецификасини ҳисобга олиши лозим», — дейди яна бир гуруҳ экспертлар.

Бир сўз билан айтганда, Швеция ҳукумати коронавирус пандемиясига қарши курашда фуқароларнинг ўта интизомли бўлишига умид қилмоқда. Швеция амал қилаётган ушбу сценарий ўзининг ҳаётийлигини намойиш этмоқда ва ҳозирча яхши самара бермоқда, дейишга, асос етарли.

UzA