ЎзЛиДеП Ўзбекистон Президентлигига Шавкат Мирзиёев номзодини тасдиқлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг (ЎзЛиДеП) XI съездида амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевни 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари сайловларда Президентликка номзод сифатида тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Эслатиб ўтамиз, партия Шавкат Мирзиёевни 12 май куни Президентликка номзод сифатида кўрсатган эди. Шундан сўнг сайловда иштирок этиш учун Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатлар тақдим этилди ва рухсат олинди.
Съезд давомида партия номзоднинг дастурини ҳам тасдиқлади.
Дастур қуйидаги бешта мақсаддан иборат:
Дастурнинг биринчи мақсади – «Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш»;
Дастурнинг иккинчи мақсади – «Одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш»;
Дастурнинг учинчи мақсади – «Сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш»;
Тўртинчи мақсад – «Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш»;
Бешинчи мақсад – «Янги Ўзбекистон хавфсиз ва тинчликсевар давлат».
Съездда «Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров ҳам сўзга чиқди. У ўз партияси номидан ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон Президентлигига тасдиқланган номзодни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Съезд қарорига кўра ЎзЛиДеП қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Президентлигига партия номзодини рўйхатга олишни сўраб Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясига мурожаат этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз етакчиси Улуғбек Иноятов, «Адолат» социал-демократик партияси Робахон Махмудова, Экологик партия Абдушукур Хамзаевни Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида кўрсатган эди.
ЎзЛиДеП веб-сайтидан олинган сурат.
ТОШКЕНТ, 31 май. /«Дунё» АА/.