Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

«Ўзмиллийбанк» АЖ Ўзбекистон Республикасига Россияда ишлаб чиқарилган 5 та замонавий магистрал электровозларни етказиб бериш бўйича лойиҳани молиялашни бошлаб берди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
«Ўзмиллийбанк» АЖ Ўзбекистон Республикасига Россияда ишлаб чиқарилган 5 та замонавий магистрал электровозларни етказиб бериш бўйича лойиҳани молиялашни бошлаб берди

“Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” (кейинги ўринларда – Ўзмиллийбанк) “ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорацияси билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ электровозлари паркини кенгайтириш учун “Новочеркасский электровозостроительный завод” МЧЖ (Российская Федерация) томонидан ишлаб чиқарилган бешта магистрал юк ташувчи электровозларни етказиб бериш бўйича қиймати 14,3 млн.еврога тенг кредит линиясини очиш бўйича битимни имзолади.

Аввал шу йилнинг 23-24 апрелида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Банклараро бирлашмаси конференцияси доирасида “ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорациясининг раиси И.И.Шувалов билан музокаралар ўтказилди ва унинг давомида Россия томони жорий лойиҳаларни молиялашни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди.

ВЭБ.РФ Россиянинг юқори технологияли ускуналарини Ўзбекистон Республикасига етказиб беришни молиялаш билан боғлиқ бир қатор инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш доирасида стратегик ҳамкори ҳисобланади.

ВЭБ.РФ билан тузиладиган битимнинг рақобат устуворлиги Россия Федерацияси томонидан субсидиялар ажратиш механизмининг қўлланилиши ҳисобидан кредит ресурсларининг жозибали фоиз ставкалари бўйича жалб қилиниши имконияти билан изоҳланади.

Ҳамкорлик доирасида бугунги кунда умумий қиймати 188 млн.еврога тенг 4 та кредит битими тузилган ҳамда гидроэнергетикаю иссиқлик энергетикаси ва транспорт соҳаларидаги лойиҳалар молияланмоқда.

“ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорациясига 1922 йилда асос солинган бўлиб, у Россиянинг ривожланиш бўйича энг йирик институти ҳисобланади, 51 млрд.АҚШ долларига тенг активлари бор. Ушбу ташкилот Россия Федерацияси иқтисодиётининг рақобатбардошлигига ва уни инновацион асосда модернизация қилишга кўмаклашади.

Банк матбуот хизмати