Вальдемар Буда: Польша ва Ўзбекистон учун транспорт, энергетика ва АКТ йўналишларидаги инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Польша Савдо палатаси томонидан ташкил этилган «2023 йилнинг дипломатик ибтидоси» номли тадбирда иштирок этдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Варшавадаги дипломатия корпуси ва Польша ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда хорижий давлатлар элчилари ҳамда Польша бизнесининг вакиллари қатнашдилар.
Унда Польшанинг вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳамда ишбилармонлар мамлакатда бизнес юритиш имкониятлари ва истиқболлари хусусида тақдимотлар ўтказишди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон дипломатлари Польша тараққиёт ва технологиялар вазири Вальдемар Буда билан учрашув ўтказишди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон Польшанинг Марказий Осиё минтақасидаги энг муҳим, истиқболли ва узоқ муддатли ҳамкори эканлиги таъкидланди. Польша томони савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли шерикликни янада кенгайтириш, хусусан, мамлакатимизга сармоя ва янги технологияларни жалб этишдан манфаатдор эканлигини маълум қилди.
Ҳозирги кунда икки давлат учун ҳам транспорт, энергетика ва АКТ йўналишларидаги инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади, - деди Вальдемар Буда. - Шунингдек, Польша ва Ўзбекистон ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашадиган шартномаларни ишлаб чиқиш рағбатлантирилади.
Бундан ташқари, мамлакатимиз вакиллари «LOT Polish Airlines» авиакомпанияси вице-президенти Михал Фийол билан ҳам суҳбатда бўлдилар. Михал Фийол мулоқот чоғида Варшава-Тошкент-Варшава йўналишидаги чартер ҳаво қатновлари жорий йилнинг 10 мартидан очилаётганига эътибор қаратди. Унинг айтишича, бу масаланинг ижобий ечим топишида элчихона ва Ўзбекистон транспорт вазирлиги билан ўтказилган музокараларнинг салмоғи катта бўлди.
Польша ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш ва ўзаро сайёҳлар сонини ошриш мақсадида Варшава ва Тошкент ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини ҳам йўлга қўйишни режалаштирмоқдамиз, - деди у. - Компаниямиз Польша фуқаро авиацияси маъмуриятидан барча керакли рухсатномаларни олган.
«Дунё» АА