Валенсия ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида тикланаётган тарихий алоқалар Испания ОАВ диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Испаниядаги оммабоп «El Periódico de Aquí» ва «ComarcalCV» халқаро онлайн нашрларида «Валенсия ва Самарқанд тарихий муносабатларни қайта тикламоқда» сарлавҳали мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Ҳозирги пайтда Хитойни Ўрта ер денгизи билан боғлайдиган қадимий савдо йўли туташган бу икки шаҳарни бир-бирига яқинлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, - деб ёзган муаллиф. - Бой тарих ва жўшқин маданиятга эга бўлган мазкур икки шаҳарлар чегара ва асрлардан ошиб кетадиган янги алоқа ўрнатиш арафасида. Фернандо Молина бошчилигидаги Испания Ипак институти раҳбарлигида ЮНЕСКО координатори, Ўзбекистоннинг Валенсиядаги фахрий консули Хосе Мария Чикило кўмагида Валенсия ва Самарқанд ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш бўйича қатъий қадамлар қўйилмоқда».
Нашрларда Хитойни Ўрта эр денгизи билан боғлаган савдо йўллари тармоғи бўлган қадимий Ипак йўли маданий ва савдо алмашинувининг тарихидаги энг катта ютуқларидан бири бўлгани қайд этилган. «Бу йўлнинг асосий шаҳарларидан бири - Самарқанд савдо ва маданият маркази сифатида, ипак ва бошқа товарлар айирбошлашдаги ўрни билан машҳур бўлган», дейилади мақолада.
Испан электрон нашрлари қайд этганидек, Фернандо Молина бошчилигидаги Испания Ипак институти Валенсия ва бутун Испанияда ипак тарихини ўрганиш ишларини давом эттирмоқда. Маълум қилинишича, институт Валенсиядаги ипакнинг тарихий илдизларини Ипак йўлида муҳим рол ўйнаган бошқа шаҳарлар билан боғлашга интилади ва Самарқанд улардан биридир.
«ЮНЕСКО координатори Хосе Мария Чикильо ушбу шаҳарларнинг маданий ва тарихий меросини асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш муҳимлигини тан олади. Шунингдек, у Валенсия ва Самарқанднинг бир-бирига яқинлашини нафақат ушбу икки шаҳар ўртасидаги маданий алоқаларни, балки инсоният тарихига қўшган ҳиссаси ўзаро маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади деб ўйлайди», - ёзган нашрлар.
Мақолаларда Валенсия ва Самарқанд ўртасидаги биродарлашган шаҳарлар мақоми қатор моддий ва номоддий манфаатларни ваъда қилиши таъкидланган. Биринчидан, бу икки шаҳар ўртасида маданий туризм ва тажриба алмашишни ривожлантиришга хизмат қилади, бу эса ижобий билим ва бойлик оқимини яратади.
«Бундан ташқари, биродарлашган шаҳарлар алоқалари санъат, таълим ва маданий меросни асраб-авайлаш каби соҳаларда ҳамкорлик қилиш имкониятларини кенгайтиради, - дейилади манбаларда. -Кўргазмалар, семинарлар ва таълим дастурларини алмашиш имконияти ҳар икки шаҳар аҳолиси учун янги истиқболларни очади».
Мақолаларда маълум қилинишича, Валенсия ва Самарқанд шаҳар кенгашлари ўзаро биродарлик алоқаларига замин яратаётган бир пайтда, Испания Ипак институти Валенсиянинг туризм бўйича янги шаҳар кенгаши аъзоси Паула Ллобетга ҳамкорлик бўйича келишув таклифини тақдим этган.
«Ушбу таклиф стратегик аҳамиятга эга ва келажакда ҳамкорлик ва ипак меросини ривожлантириш учун янги эшикларни очади. Бу замонавий жамиятда тарихий алоқалар қанчалик долзарб бўлиб қолиши, қадимий маданий бойлик бўлган ипак икки олис жойни биродарлик бағрида бирлаштирган муштарак ип бўлиши мумкинлигини эслатиб туради. Тарих ва ипак бирлаштирган Валенсия ва Самарқанд биргаликда келажак авлодлар хотирасида қоладиган дўстлик ва ҳамкорликнинг янги саҳифасини очмоқда»,- дейилади мақолалар хулосасида.
МАДРИД, 14 сентябрь. /«Дунё» АА/.