Вашингтонда етакчи оммавий ахборот воситаларининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишлари доирасида АҚШ “Миллий пресс-клуби” билан ҳамкорликда Американинг етакчи ва АҚШ пойтахтида аккредитациядан ўтган халқаро оммавий ахборот воситаларининг вакиллари учун “Янги Ўзбекистон” тақдимоти уюштирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда «Bloomberg», «BBC News», «The Diplomat», «The Hill», «CNBC», «ZDF German TV», «Voice of America», «Spectrum News», «Washington Diplomat», «Axios», «Turan News Agency» ва бошқа ОАВ вакилларидан иборат 35 нафар журналист ва медиаменежер иштирок этди.
Тадбир аввалида унинг иштирокчилари Ўзбекистонда Президент раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бориши ва улар бераётган салмоқли натижалар, қабул қилинган янги Конституциянинг мазмун-моҳияти, ташқи ва минтақавий сиёсатнинг устуворликлари ҳамда президент сайлови кампаниясининг бориши билан яқиндан танишдилар. Кўп қиррали Ўзбекистон – Америка стратегик шериклигининг изчил ривожланиб бораётгани ҳам ислоҳотлар сиёсатининг самараси эканлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти ҳамда мамлакатимизнинг бой маданий-тарихий меросига бағишланган тақдимот ўтказилди.
“Миллий пресс-клуб” вице-президенти, “Bloomberg” нашри шарҳловчиси Эмили Уилкинс сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлар экан, Ўзбекистонда бу борада катта муваффақиятларга эришилаётганидан воқиф эканлигини қайд этди. У мамлакатимизнинг сайёҳлик ва иқтисодий салоҳияти тақдимотини юқори баҳолагани баробарида Вашингтон шаҳри журналистлар ҳамжамиятининг Ўзбекистон ҳақида хабардорлигини ошириш борасида дипломатия миссияси билан яқин ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.
“The Hill” нашри мухбири Саракши Раи “Ўзбекистон маданияти ва миллий таомларидан, шунингдек, республикада рўй бераётган ўзгаришларнинг юқори суръатлари ҳамда яратилаётган сайёҳлик ва сармоявий имкониятлардан ҳайратланганини” маълум қилди.
Мустақил журналист Флавиус Михайес тақдимот билан танишгач, турли динлар вакиллари (мусулмонлар, насронийлар, яҳудийлар) асрлар давомида тинч-тотув яшаб келаётган Ўзбекистонда ҳукм сураётган толерантлик муҳити ўзини ҳайратга солганини қайд этди.
“Мен бугун икки минг йилдан зиёд давр мобайнида ўзбек жамиятининг бир қисми бўлган яҳудий жамоасининг вакиллари мамлакатингизда тинч-тотув яшаб келаётганини кашф этдим. Бағрикенгликнинг бундай ноёб тажрибаси ҳақида тез-тез айтиб туриш керак, шунда кўпроқ одамлар бу ҳақда билишади”, деди у.
“Мен дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлганман ва энди менинг янги мақсадим бор - Ўзбекистонга боришни истаяпман. Бугун биз мамлакатингиз ҳақида кўп нарсаларни билиб олганимиз ҳолда Ўзбекистонни қайта кашф этдик. Шубҳа йўқки, мамлакатингиз улкан салоҳиятга эга ва мен уни ўз кўзим билан кўришни мақсад қилдим”, деди «Associated Press» агентлигининг Ҳиндистон ва Япониядаги собиқ мухбири Майрон Белкинд.
Умуман олганда, Американинг етакчи ва Вашингтонда аккредитациядан ўтган халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари якдиллик билан дипломатия ваколатхонанинг кенг қамровда журналистларни таклиф этган ҳолда ташкил қилган ушбу тадбири Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган очиқлик сиёсатини ўзида акс эттиради, деган фикрни билдиришди.
ВАШИНГТОН, 16 июнь. /«Дунё» АА/.