Вашингтонда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва АҚШ давлат котибининг ўринбосари мунтазам мулоқотдан манфаатдорлик билдирди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШга ташрифи доирасида жорий йил 20 ноябрь куни АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Дэвид Хейл билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон элчихонаси маълум қилишича, учрашувда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида АҚШга расмий ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди. Шунингдек, кўп қиррали Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.
Дэвид Хейл Ўзбекистон билан ҳар йили ўтказиладиган сиёсий маслаҳатлашувларга «стратегик мулоқот» мақоми берилганини мамнуният билан олқишлади. Унинг сўзларига кўра, мазкур қарор ўзаро муносабатларнинг алоҳида ишончли ва шериклик моҳиятини ифодалайди. У Ўзбекистоннинг АҚШ билан ўзаро манфаатли масалалар бўйича ҳар томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш истагини қўллаб-қувватлади.
Америкалик дипломат, шунингдек, Ўзбекистоннинг демократик тараққиёт борасидаги ютуқлари, Тошкентнинг Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнидаги етакчилигини таъкидлади.
Суҳбат якунида Дэвид Хейл халқаро ва минтақавий тараққиётнинг муҳим масалалари бўйича мунтазам равишда фикр алмашиш амалиётини давом эттиришга қизиқиш билдирди. Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон каби шеригининг фикр-мулоҳазалари ва нуқтаи назари доимо муҳим ва эътиборга моликлиги таъкидланди.
/«Дунё» АА/.