Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Вашингтонда Ўзбекистон ва Небраска штати (АҚШ) ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Вашингтонда Ўзбекистон ва Небраска штати (АҚШ) ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШга ташрифи доирасида 19 ноябрь куни Вашингтонда Небраска штатидан сайланган республикачи-конгрессменлар Дон Бэкон ва Жеф Фортенберри билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълум қилишича, тадбирда конгрессменлар Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёни ва натижалари, республиканинг инвестиция ва сайёҳлик салоҳияти, шунингдек, Ўзбекистон-АҚШ серқирра алоқаларини ривожлантириш, шу жумладан, мамлакатимиз ва Небраска штати ўртасида бевосита алоқаларни кучайтириш истиқболлари билан танишди.

Америка қонун чиқарувчи органидаги «Ўзбекистон бўйича кокус» аъзолари Дон Бэкон ва Жеф Фортенберри мамлакатимизнинг яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, минтақа ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган ташқи сиёсатини юқори баҳолади. Конгрессменлар Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг самарали ислоҳотларни амалга ошириш, иқтисодиётни мустаҳкамлаш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

Жефф Фортенберри ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳақида гапирар экан, Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари ва Небраска штатининг қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, чорвачилик ва бошқа соҳаларда етакчи компаниялари ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Небраска гўшт маҳсулотлари, жумладан, “ҳалол” сертификатли мол гўштини тайёрлаш бўйича АҚШда биринчи ўринда туради. Шунингдек, этанол ишлаб чиқариш бўйича иккинчи, соя ва маккажўхори етиштириш бўйича учинчи ўринни эгаллаб туради, ирригация технологияларини етакчи ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

Дон Бэкон музокаралар Ўзбекистонда истиқомат қилган яҳудий миллатига мансуб кишиларнинг аксарияти тарихий ватани — Исроилга, шунингдек, АҚШ ва Канадага кўчиб кетгани сабабли АҚШ Савдо тўғрисидаги қонунига 1974 йил киритилган Жексон-Вэник тузатишини мамлакатимизга нисбатан қўлланишини бекор қилиш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Конгрессменлар 2021 йил Небраска губернатори Пит Риккеттс ва бир гуруҳ ишбилармонларнинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш масаласига эътибор қаратди. Улар, шунингдек, мазкур делегация сафарига ҳамроҳлик қилиш ниятида.

Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигининг долзарб масалалари юзасидан конгрессменлар билан мунтазам алоқада бўлиш, мамлакатимиз ва Небраска штати ўртасидаги амалий шерикликни ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. Дон Бэкон ва Жеф Фортенберри, шунингдек, Конгрессдаги «Ўзбекистон бўйича кокус» аъзолари сонини янада кўпайтириш тарафдори эканини изҳор қилди.

/«Дунё» АА/.