Ватандошлар диққатига: «Дунё» АА сайтида Ўзбекистон Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича хорижий давлатларда жойлашган овоз бериш участкалари манзиллари кўрсатилган интерактив харита эълон қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 27 март куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда хорижий мамлакатлардаги ватандошларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишларини таъминлаш мақсадида чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналар ҳузурида 55 та референдум участкасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.
Референдум бўйича сайлов участкалари ишини элчихона ходимлари, консуллар, элчихона маслаҳатчилари, ватандошлар таъминлашади.
«Дунё» АА референдум ўтказиладиган жойлар манзилларининг электрон харитасини ишлаб чиқди.
Энг яқин референдум сайлов участкалари ҳақида маълумотни ушбу ҳавола орқали олишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловида «Дунё» АА томонидан ишлаб чиқилган участка сайлов комиссиялари манзилларининг электрон харитасидан 71 мингдан ортиқ киши фойдаланган.
ТОШКЕНТ, 13 апрель. /«Дунё» АА/.