Ватандошлар диққатига: “Дунё” ахборот агентлиги сайтида хорижий давлатларда жойлашган участка сайлов комиссияларининг манзиллари кўрсатилган интерактив харита эълон қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, чет давлатларда бўлиб турган ватандошларимизнинг жорий йил 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ўз конституцион ҳуқуқини амалга ошириши учун мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 54 та участка сайлов комиссиялари фаолият юритмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Участка сайлов комиссиялари таркибига элчихона ходимлари, консуллар, элчихона маслаҳатчилари, хориждаги тадбиркор юртдошларимиз, маданий марказ вакиллари, “Uzbekistan Airways” ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари, шунингдек, олий ўқув юртларининг ўзбекистонлик талабалари киритилган.
«Дунё» АА мазкур участка сайлов комиссиялари жойлашган манзилларнинг электрон харитасини ишлаб чиқди.
Иловага кириб, ўзингизга яқин бўлган участка сайлов комиссияси ҳақидаги маълумот билан танишишингиз мумкин.