Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Венгрия компаниялари билан Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Венгрия компаниялари билан Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда дунёда юзага келган нобарқарор вазиятни инобатга олган ҳолда ташқи бозорларни диверсификация қилиш ва янги инвестиция манбаларини топиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Венгрияда бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида Венгриянинг чорва молларини етиштириш ва етказиб бериш билан шуғулланадиган «Hunland Trade Kft.», чорва ва паррандалар учун озуқа ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Vitafort Zrt.», қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналарини ишлаб чиқарадиган «Hevesgép Kft.» ҳамда кимё, озиқ-овқат, фармацевтика саноати корхоналарини қуриш, муҳандислик ва техник хизмат кўрсатиш бўйича «Kis Group» каби йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.

«Hunland Trade Kft.» 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, қорамол ва қўй сингари чорва моллари етиштириш, уларни экспорт ва импорт қилиш билан шуғулланадиган Марказий Европанинг энг йирик компанияси ҳисобланади. Компаниянинг 2021 йилдаги савдо айланмаси ҳажми 500 миллион еврони ташкил этган.

Бўлиб ўтган учрашув чоғида ушбу компания Ўзбекистонда наслчилик ва махсус қорамолларни сақлаш, парвариш қилиш ва кўпайтириш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирди. Компания раҳбари бу йўналишда маҳаллий ҳамкорлар билан ишлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Венгриянинг чорвачилик ва паррандачилик соҳасида 2 мингдан ортиқ турдаги озуқа маҳсулотлари ҳамда омихта ем ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан шуғулланувчи етакчи компанияси - «Vitafort Zrt.» ижрочи директори З.Кулик билан ўтказилган учрашувда компания ўзининг ташқи савдо фаолиятини кенгайтираётганлиги, бу жараёнда эса Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим эканлиги қайд этилди.

«Hevesgép Kft.» билан бўлиб ўтган музокараларда Навоий вилоятида паррандачилик чиқиндиларидан ўғит ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва унга «Эксимбанк»нинг молиявий ресурсларини жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Венгриянинг «Kis Group» компанияси билан Ўзбекистоннинг «BMB Trade Group» компанияси томонидан ўзаро ҳамкорликда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш масаласи элчихона делегациясининг кун тартибидаги сўнгги масала бўлди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқиш учун компаниялар ўртасида онлайн мулоқот ташкил этишга келишиб олинди.

“Дунё” АА