Венгрияда инвестиция ва венчур капитали соҳасида илмий-тадқиқот ишларини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биринчи проректори Акрам Умаров Венгрияга сафари давомида Обуда университети профессори Чаба Арендаш билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Обуда университети Венгриянинг венчур капиталининг асосий маркази ҳисобланади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги инвестицияларни жалб этиш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар ўзаро манфаатли ишбилармонлик ҳамкорлиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инвестиция ва венчур капитали соҳасида илмий-тадқиқот ишларини фаоллаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Музокаралар натижасида Обуда университети томонидан венчур капитали соҳасида тақдимот ўтказиш, Венгрия томонининг Ўзбекистондаги стартап лойиҳаларга сармоя киритиш тўғрисида келишувларга эришилди.
Қайд этилишича, ушбу қадамлар икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва минтақада инновацион лойиҳаларни ривожлантиришга кўмаклашади.