Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси мамлакатимизнинг АҚШ ва Саудия Арабистонидаги элчилари билан учрашди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатимизнинг АҚШ ва Саудия Арабистонидаги элчилари Жавлон Ваҳобов ва Улуғбек Мақсудов Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё». АА мухбири
Қўмита ахборот хизматидан олинган хабарга кўра, мулоқот чоғида ҳар икки мамлакатнинг ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ютуқларини ўрганиш, юртимизда татбиқ этиш, шунингдек мазкур тармоқлардаги юртимизнинг инвестициявий жозибадорлигини намойиш этиш бўйича фикр алмашилди.
Жумладан, АҚШдаги элчимиз Жавлон Ваҳобов билан 2022 йил 25-27 январь кунлари Жоржия штатининг Атланта шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш халқаро кўргазмаси»да (IPPE) мамлакатимиз делегациясининг иштирокини таъминлаш, АҚШнинг Йирик шохли қорамоллар экспортчилари уюшмаси фаолияти билан муфассал таништиришни ташкиллаштириш масалалари хусусида фирк алмашилди.
АҚШнинг йирик компаниялари иштирокида чорва емини ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, маҳаллий фермерларни АҚШ стандартлари асосида ўқитиш, АҚШ наслли қорамолларини юртимиз шароитига мослаштириш, йирик шохли қорамолларни тарқатиш ва кўпайтиришга ихтисослашган қўшма Хаб – Марказни Қашқадарё вилоятида ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов билан суҳбат чоғида чорвачилик ва балиқчилик соҳаларига янги технологиялар ва инновацияларни жалб этиш орқали қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини ташкил этиш, туячилик, майда шохли қорамолчилик ва балиқчилик соҳаларида фаолият олиб бораётган мутахассисларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳайвон касалликларини ташхислашда замонавий усул ва методларни ўрганиш, ҳайвон ресурслари соҳасида савдо алмашинувини ошириш мақсадида техник гуруҳлар ташрифларини ташкил этиш орқали ҳар Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ветеринария назорат тизимлари билан танишиш, чорва зотларини генетик жиҳатдан яхшилаш, Навоий вилоятида ҳамкорликда туя бўталоқлари ва эмбрионларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма илмий марказ барпо этиш имкониятлари хусусида фирк алмашилди.
Учрашув натижасида АҚШ ва Сайдия Арабистонида Ўзбекистоннинг ветеринария ва чорвачилик тармоқларидаги инвестициявий жозибадорлигини намойиш этиш бўйича кўргазмалар ташкил этишга келишиб олинди.
«Дунё». АА