Владимир Норов: Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик – ШҲТ маконидаги барқарор ривожланишнинг стратегик шарти
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ШҲТ ТИВК йиғилишидаги нутқида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов афғон муаммосига ҳам тўхтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Афғонистонда узоқ кутилган тинчлик ва барқарорликнинг ўрнатилиши ШҲТ маконида хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашнинг стратегик шарти бўлиб қолмоқда, - деди ТИВ раҳбари. - Яқинда Тошкентда юқори мартабали делегациялар, жумладан, ШҲТ давлатлари иштирокида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция анжуманнинг минбаридан ушбу мамлакатни чуқур инқироздан олиб чиқиш бўйича аниқ таклифлар билдирилган тарихдаги биринчи форум бўлди,
Конференция Афғонистон учун низодан кейинги стратегияга мувофиқлаштирилган ёндошувларни ишлаб чиқишдан умумий манфаат мавжудлигини намоён этди.
Халқаро ҳамжамият Афғонистоннинг иқтисодий қайта тикланишини тарғиб қилишни биринчи ўринга қўйгани ҳолда мамлакатнинг янги ҳокимиятига қарши танқид даражасини пасайтирди.
“Дунё” АА