Владимир Норов: Эрон томони билан ШҲТга аъзо бўлиш мажбуриятлари тўғрисидаги Меморандум лойиҳаси келишиб олинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

«Меморандумнинг келишилгани Эрон томонининг аъзоликка қабул қилинганидан сўнг ШҲТнинг мақсад ва тамойилларига риоя этишга, аъзо давлатлар билан дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшишга, ШҲТнинг халқаро ва минтақавий ишлар бўйича нуфузини оширишга, шунингдек, «Шанхай руҳи»ни янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигидан далолат беради», деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ОАВ вакиллари учун ўтказилган матбуот анжуманида.
Меморандум Самарқанд саммити доирасида имзоланиши режалаштирилган бўлиб, у Эронга ШҲТга аъзо давлат мақомини тақдим этиш масаласини ҳал қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади, - деди Владимир Норов. - Яъни, Эрон томони 2023 йилги саммитда, агар у барча мажбуриятларини бажарса, ташкилотга тўлиқ аъзо сифатида қўшилиш имкониятига эга бўлади.
Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Эроннинг ШҲТга қабул қилиниши тўғрисидаги битим ташкилотнинг очиқлик тамойилини ва унга аъзо давлатларнинг амалда унга амал қилиш бўйича қатъий интилишларини тасдиқлайди.
Эроннинг ташкилотга қўшилиши ШҲТнинг «географик жавобгарлик» ҳудудини кенгайтиради ва ўзаро боғлиқлик соҳасидаги минтақалараро ташаббусларни ривожлантиришнинг янги истиқболларини очади.
/«Дунё» АА/.