Владимир Норов: ШҲТ кенгайиши – ташкилотимиз эволюциясидан далолат берадиган табиий жараёндир
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ШҲТ ТИВК йиғилишидаги нутқининг интиҳосида ташкилот ривожланишидаги янги босқич унинг кенгайишидаги иккинчи тўлқин бошланиши билан тарихда қолишини баён қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
"Ўзбекистон буни ташкилотимиз эволюциясидан далолат берадиган табиий жараён, деб билади, - деди ТИВ раҳбари. - Эрон Ислом Республикасининг тўла ҳуқуқли аъзо бўлиши йўлида эришилган муваффақиятни қайд этишни истар эдим.
Беларусь Республикасининг аризасини ўрганиш жараёни бошланди.
Миср, Саудия Арабистони ва Қатарга ШҲТнинг мулоқот бўйича шерик мақомини бериш тўғрисидаги меморандумлар имзоланишга тайёр.
Шунингдек, Самарқанд саммитида Баҳрайн ва Мальдивга мулоқот бўйича шерик мақомини беришни бошлаш бўйича қарор қабул қилиш ҳам кўзда тутилган.
Шу билан бирга, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа ва Непалга ШҲТ ҳузурида кузатувчи мақомини бериш масаласида консолидациялашган ёндошувларни ишлаб чиқишимиз ҳам керак бўлади.
“Дунё” АА