«Xабеас корпус» ва «Миранда қоидаси» конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатимизда ўтказилган Референдумни бевосита кузатиб борган кўпчилик халқаро экспертлар хулосасида Ўзбекистоннинг янги Конституциясида қонунни бузганлар ҳуқуқини давлат идоралари масъул вакиллари, мансабдор шахсларнинг ҳар қандай ўзбошимчалигидан ҳимоя қилишнинг, деярли, барча замонавий усулларини жамлаган инсон ва фуқарони ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг ишончли механизм мустаҳкамлангани алоҳида таъкидланади.
Хусусан, инсон ҳуқуқи ва эркинлигини таъминлаш кафолати, жумладан, “Хабеас корпус” ва “Миранда қоидаси” умумэътироф этилган институтларини конституциявий даражада мустаҳкамлаш орқали сезиларли кучайтирилганига эътибор қаратилади.
– Янгиланган Асосий қонуннинг 27-28-моддалари илк бор қуйидаги муҳим бандлар кўринишида келтирилган:
а) айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имконияти тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилинади. Бу “айбсизлик презумпцияси” тамойилини амалда рўёбга чиқарилиши кафолатидир;
б) ҳар ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик бермасликка ҳақли, агар шахснинг ўз айбини тан олиши унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас;
в) озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомала ҳамда шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга;
г) шахснинг судлангани ва шундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибат унинг қариндошлари ҳуқуқини чеклаш учун асос бўлмайди.
Шунингдек, шахс ўзига тааллуқли шахсга доир маълумотини ҳимоя қилиш, нотўғри маълумотга тузатиш киритилишини, ўзи ҳақида қонунга хилоф равишда тўпланган ёки ҳуқуқий асосга эга бўлмаган маълумотни ўчиришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги акс этган 31-моддани ҳам эътироф этиш жоиз.
Бундан ташқари хорижий кузатувчилар умумхалқ муҳокамаси орқали чуқур ислоҳ этилган Бош Қомусимизнинг 29-моддасига кўра, “ҳар бир шахс учун жиноят процессининг ҳар қандай босқичида ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланмоқда, жабрланганларнинг ҳимояланиши, одил судловдан фойдаланишини таъминлаш ва уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароит яратиш бўйича давлат кафолати кучайтирилмоқда.
ЕХҲТ ДИИҲБ эксперти: Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий хаётидаги фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган сайъ-ҳаракатларини ижобий баҳолаймиз
– Сўнги йилларда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий хаётидаги фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган сайъ-ҳаракатларини ижобий баҳолаймиз.
Жумладан, мамлакатда 2016 йилдан буён хотин-кизларнинг ижтимоий сиёсий хаётидаги фаоллигини оширишга каратилган ислоҳотлар натижасида хотин-қизларнинг Парламентдаги сони сезилари даражада ошгани, эндиликда депутатларнинг 48 нафари аёл бўлиб, 2 нафари Спикер ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётгани жуда қувонарли ҳолдир.
Эътиборга молик жиҳатларидан яна бири сифатида кам таъминланган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича қилинаётгган ишларни таъкидлаш мумкин.
Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясида хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг сифатли таълим олишларини таъминлаш, аёлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва шу каби кўплаб бошқа йўналишлардаги долзарб масалалар қамраб олингани, давлат ва жамиятнинг келгуси равнақи учун мухим аҳамитга эга.
ЕХҲТ ДИИҲБ ЭКСПЕРТИ: Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий хаётидаги фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган сайъ-ҳаракатларини ижобий баҳолаймиз
– Сўнги йилларда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий хаётидаги фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган сайъ-ҳаракатларини ижобий баҳолаймиз.
Жумладан, мамлакатда 2016 йилдан буён хотин-кизларнинг ижтимоий сиёсий хаётидаги фаоллигини оширишга каратилган ислоҳотлар натижасида хотин-қизларнинг Парламентдаги сони сезилари даражада ошгани, эндиликда депутатларнинг 48 нафари аёл бўлиб, 2 нафари Спикер ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётгани жуда қувонарли ҳолдир.
Эътиборга молик жиҳатларидан яна бири сифатида кам таъминланган, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича қилинаётгган ишларни таъкидлаш мумкин.
Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясида хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг сифатли таълим олишларини таъминлаш, аёлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва шу каби кўплаб бошқа йўналишлардаги долзарб масалалар қамраб олингани, давлат ва жамиятнинг келгуси равнақи учун мухим аҳамитга эга.
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари: Ўзбекистоннинг янги конституцияси – жамиятда гендер тенгликни таъминлаш кафолати
«Янги Ўзбекистон Конституцияси нафақат инсоннинг асосий ҳуқуқи ифодаси, балки тинчлик, фаровонлик, барқарор ривожланишга эришишнинг зарур асоси сифатида гендер тенгликни таъминлаш кафолатидир», деди Референдумни кузатиш бўйича чекланган миссия раҳбари Альберт Йонссон бугун пойтахтимизда бўлиб ўтган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ)нинг Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича референдуми дастлабки натижалари юзасидан матбуот анжуманида.
Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегиясида жамиятда хотин-қизлар мавқеини ошириш, уларнинг ҳуқуқи, имкониятини қадрият сифатида ҳимоя қилиш, бир сўз билан айтганда, мамлакатда гендер тенгликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилган. Зеро, мамлакат аҳолисининг, қарийб, ярми, яъни 49,7 фоизини аёллар ташкил этиб, улар жамиятнинг барча жабҳаларида мунтазам, фаол иштирок этиб келмоқда.
Бугунги кунга қадар аёлларнинг улуши раҳбарлик лавозимларида 33, меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида 45 фоиз ошган. Айниқса, сўнгги йилларда гендер тенгликни таъминлаш билан боғлиқ қонунчилик ва институционал негизни мустаҳкамлаш йўлида муҳим чоралар кўрилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида умуминсоний глобал муаммоларга тўхталиб, биз учун гендер тенглик сиёсати устувор масалага айланди, дея таъкидлаган эди. Гендер тенглик, яъни эркаклар ва хотин-қизлар тенглиги — инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Илмий тадқиқотлар ва амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, бу омил энг юқори даражадаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тараққиётнинг ҳам негизидир.
Қолаверса, ўзбек халқи азалдан муқаддас Она зотига, хотин-қизларга доимо юксак эҳтиром кўрсатган. Бинобарин, аёлга эътибор, аввало, оилага, жамият келажагига эътибор ифодасидир.
Умуман, Янги Конституция лойиҳасида айни масалалар ёрқин ифодаланган. Жумладан, Асосий қонуннинг 58-моддасида “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди”, деб ёзилган.
Хулоса қилиш мумкинки, гендер тенглик — мамлакатнинг демократик тараққиёт даражасини кўрсатувчи индикатор. Янги Ўзбекистон Конституцияси нафақат инсоннинг асосий ҳуқуқи ифодаси, балки тинчлик, фаровонлик, барқарор ривожланишга эришишнинг зарур асоси сифатида гендер тенгликни таъминлаш кафолатидир.
Референдумда хорижий оав ва кузатувчилар иштироки жуда муҳим
Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар кузатувчилар иштироки Референдумни ошкора, демократик халқаро талаблар асосида ўтказишда муҳим омил ҳисобланади.
Шу боис мамлакатимизда ўтган муҳим сиёсий воқелик – умумхалқ референдумини кузатиш, тадбирни кенг ёритиш мақсадида халқаро ташкилотлар, сайлов органлари ва хорижий давлатлардан жами 383 нафар халқаро кузатувчи аккредитациядан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси оммавий ахборот воситалари, халкаро кузатувчилар фаолиятини мувофиқлаштириш, шаффофликни таъминлаш максадида хар бир воқеа-ҳодисани таҳлил этиб борди. Жумладан, миссиялар, делегациялар вакиллари билан ташкил этилган учрашувларда референдумга тайёргарлик, тадбирни ўтказиш жараёни хусусида мунтазам маълумот бериб борилди.
Аҳамиятлиси, референдумни ўтказишга оид қабул қилинган низомга мувофиқ, МСК ҳузурида тезкор ахборот бериш маркази ташкил этилди. Шунингдек, онлайн режимда фаолият юритган комиссия раҳбарияти мунтазам мажлислар ўтказиб борди.
Халқаро кузатувчилар референдум арафасида сайлов участкаларида барча зарур шарт-шароит яратилгани, комиссиялар ушбу сиёсий воқеликка ҳар томонлама пухта тайёрлик кўрганини қайд этишди. Жараён халқаро стандартга мувофиқ такомиллаштирилгани, МСК томонидан тасдиқланган режа ва миллий қонунчилик асосида тизимли ишлар амалга оширилгани юқори баҳоланди.
– Жараён шаффоф, тизимли йўлга қўйилган, – дейди Туркиядаги “Мarmara group” жамғармаси раиси Аккан Сувер. – Тошкент шаҳридаги 16 та референдум участкасида овоз бериш жараёнини кузатиб, фуқаролар сиёсий жараёнга бефарқ эмаслигига гувоҳ бўлдим.
Тадбирни атрофлича ёритиш мақсадида аккредитациядан ўтказилган 192 нафар чет эл ОАВ вакиллари ҳам улар учун қулай шарт-шароит яратиб берилганини қайд этишди. Умуман, Референдумга тайёргарлик кўриш, тадбирни ўтказиш жараёни очиқлигини таъминлашда ОАВнинг роли беқиёс.
ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари: Ўзбекистон Конституцияси лойиҳаси жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида пухта ишлаб чиқилган
Бугун пойтахтимизда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ)нинг Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича референдуми дастлабки натижалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Референдумни кузатиш бўйича чекланган миссия раҳбари Альберт Йонссон, унинг ўринбосари Лусине Бадалян, шунингдек, матбуот анжумани модератори, медиа-таҳлилчи Эльма Шехалич иштирок этди.
«30 апрель куни бўлиб ўтган Конституциявий референдум техник жиҳатдан пухта тайёрланган ва турли ҳуқуқ ва эркинликларни яхшилаш ниятида кенг эълон қилинган эди, - деди ЕХҲТ/ДИИҲБ миссияси раҳбари Альберт Йонссон. – Ўзгартиришлар лойиҳаси бўйича маслаҳатлашув жараёни умуман қамраб олинган эди.
ДИИҲБнинг Референдумни кузатиш бўйича чекланган миссиясининг кўплаб суҳбатдошлари таклиф этилаётган ўзгартишларни гендер тенглигини мустаҳкамлаш, давлатнинг фуқаролар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари олдидаги ижтимоий мажбуриятларини оширишга хизмат қилувчи такомиллаштириш сифатида олқишлади. Конституциявий ислоҳот жараёни анча узоқ давом этди, кўплаб таклифлар инобатга олинди.
ЕХҲТ сайловда имконияти чекланган шахсларга яратилган имкониятлар юқори баҳоланди
Бугун, пойтахтимизда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкиллоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) нинг Ўзбекистон Республикасии Референдуми дастлабки натижалари юзаасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Кузатувчилар Ўзбекистонда Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумда имконияти чекланган шахслар учун яратилган имкониятларни қўллаб-қувватлади.
Референдумда барча тоифадаги фуқаролар ўз ҳуқуқларидан эмин-эркин фойдаланиши учун шароитлар яратилган. Хусусан, кўзи ожиз фуқаролар учун ҳам барча округ ва участка биноларида зарур барча шароит яратилган. Улар бу ерда брайл алифбосида чоп этилган Конституциявий қонун лойиҳаси ва бошқа ахборот материаллари билан танишиш имкониятига эга бўлди. Референдумда овоз бериш бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланган трафарет намунаси ва тавсифи мавжуд.
Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи овоз берувчи фуқаролар референдум бюллетенида ўз хоҳиш-иродасини мустақил ифода эта олишлари учун ҳар бир референдум участкаси трафарет билан таъминланди.
Шунингдек, овоз берувчилар сонидан келиб чиқиб, брайл алифбосидаги бюллетенлар тайёрланган. Фуқароларнинг истагига кўра, овоз беришни улар яшаб турган жойда ҳам ташкил этилди.
Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларини телеканаллар ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифалар орқали сурдо таржимада бевосита кузатиб бориш имконияти яратилди.