Яқин ҳамкорлик алоқалари янада кучайтирилади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Муносабат
Мамлакатимизда сўнгги йилларда хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни янада жипслаштириш, уларнинг қалби ва онгида юрт билан фахрланиш туйғусини юксалтириш, миллий ўзликни сақлаб қолиш, ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш, турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошларимизнинг салоҳиятини мамлакатимиз тараққиётига самарали йўналтириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Яқинда Президентимизнинг “Юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди ва соҳада амалга оширилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш имконияти яратилди.
Ушбу қарорда белгиланган аксарият вазифалар партиямиз ғоя ва мақсадларига ҳамоҳанглиги билан аҳамиятлидир. Хусусан, хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш, тарихий Ватани атрофида янада жипслаштириш, қалби ва онгида юрт билан фахрланиш туйғусини юксалтириш, миллий ўзлигини сақлаб қолиш ва улар билан доимий мулоқотни кенгайтиришга қаратилган.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги қарори билан “Ватандошлар” жамоат фонди ташкил этилган эди. Бугунги кунда мазкур фонд халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари асосида хорижда истиқомат қилаётган ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш, чет давлатларда мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларни белгиланган тартибда моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ривожланган хорижий давлатларда яшаб келаётган олим ва ижодкор ватандошларимизнинг юртимиз нуфузини оширишга қаратилган илмий, ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб ишларни амалга оширди.
Жумладан, қарорга кўра ватандошларга қўшимча ҳуқуқ ва имтиёзлар берадиган “Ватандош” гувоҳномаси ҳамда “Ватандош” картаси жорий этилмоқда. Гувоҳнома ва карта Ўзбекистонда акция (улуш) сотиб олган, хорижий ёки қўшма корхона ташкил қилган, юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, халқаро имижи янада юксалишига ҳисса қўшган ватандошларга берилади. Бунда, ушбу гувоҳнома ва картага эга бўлган ватандошларга қатор ҳуқуқ ва имтиёзлар берилади. Яъни Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириш ва чиқиш, Ўзбекистон ҳудудида ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатсиз меҳнат фаолиятини олиб боришда Ўзбекистон ҳудудида яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди, кўчмас мулк сотиб олишда чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган кўчмас мулк миқдорлари татбиқ этилмайди. Ўзи ва оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш, оила аъзоларига давлат божисиз кўп марталик виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон ҳудудидан чиқмасдан узайтириш, оила аъзоларини вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишда давлат божидан озод қилиш ва бошқа кўплаб имкониятлар яратилмоқда.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасидаги давлат сиёсатини қўллаб-қувватлайди. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан узвий мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардаги иштирокига зарурат мавжудлигини таъкидлайди. Бу уларга ҳам ўзларининг тарихий Ватани – Ўзбекистоннинг обрўсини оширишда иштирок этишига, ватандошлик бурчини бажариш учун бериладиган имконият деб ҳисоблайди ва мазкур йўналишдаги ишларни қўллаб-қувватлашда давом этади.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур қарор асосида келажакда хориждаги ватандошлар билан биргаликда мамлакатимиз ривожи йўлида катта ишлар амалга оширилади.
Тажибай Романов,
“Миллий тикланиш” демократик партияси
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари.
ЎзА