Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Янги фильм арафасида: “Қайдасан, Морико?” – муҳаббат ҳақида самимий кино бўлади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Янги фильм арафасида: “Қайдасан, Морико?” – муҳаббат ҳақида самимий кино бўлади

“Инсон ҳаёти тасодифларга, гоҳо етти ухлаб тушига кирмаган воқеаларга тўла...”. Одил Ёқубовнинг машҳур “Қайдасан, Морико?” қиссаси шундай бошланади. Март ойи ўрталарида каминага “Ўзбеккино” миллий агентлигидан Шуҳрат Ризаев қўнғироқ қилиб, “Морико” асосида сценарий ёзиб берсангиз” деган таклифни айтганида, беихтиёр асарнинг биринчи жумласи ёдимга тушди...

Албатта, Одил акадек ўзим бениҳоя ҳурмат қилган, асарларини қайта-қайта ўқиган, ўлмас китоблари билан бир қаторда шўро даври интиҳоси ибтидосида, СССР халқ депутатларининг биринчи съездида сўзлаган, қорая бошлаган сокин осмонда ногоҳ чақнаган чақиндек таассурот уйғотган оташин нутқи билан ҳам ўзига мангуликка ҳайкал қўйиб кетган жасоратли ёзувчининг “панжасига панжа уриш”га журъат этиш ҳазилакам иш эмас...

Аммо Шуҳрат аканинг далдаси билан бу ишга қўл уриб кўрдик.

Яхши биламиз, асар муаллифи Иккинчи жаҳон уруши якунидаги Япон уруши иштирокчиси. Шу боис қисса воқелари, ундаги чигал тақдирлар ўйлаб топилмаган, шундай ҳаётдан олингандек таассурот уйғотади. Асар уруш фожиалари, кулфатлари, ғам-қайғулари, телбаликлари баробарида Инсон қалбига илоҳий ёруғлик олиб кирадиган муҳаббат ҳақида. Чин ишқ миллат танламайди, эътиқод танламайди, ахир.

Албатта, ўқувчига жуда яхши таниш бўлган қисса ҳақида кўп гапирмоқчи эмасмиз. Биз бадиий фильм сценарийсида асарнинг оҳорини, ички оҳангини сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Айни пайтда бош қаҳрамон – ёзувчимизнинг шахсига ҳам эътибор қаратишга уриндик.

Талабчан киношунос Шуҳрат аканинг йўл-йўриқлари, маслаҳатлари билан ишимиз ниҳоясига етди.

Ўйлашимизча, мазкур меҳнатимиз Ғалабанинг 75 йиллиги нишонланаётган шу кунларда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, ардоқли ёзувчимиз Одил Ёқубовга нисбатан улкан эҳтиромимизнинг камтарин ифодаси бўлади.

Абдуқаюм Йўлдошев,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

UzA