Янги Ўзбекистон сайлов қонунчилигининг ривожланиши Индонезия ОАВ нигоҳида
Индонезиянинг « Qureta » ва « Kompasiana » янгиликлар сайтларида янги Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилиги ривожланишига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Уларда давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идоралари шаклланишининг ҳуқуқий асоси сифатида Ўзбекистон сайлов қонунчилигига оид батафсил маълумотлар ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган. Мақолаларда республика қонунчилигига сайловлар ҳамда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига доир киритилган асосий янгиликлар атрофлича таҳлил этилган.
Уларда таъкидланганидек, октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайлови мамлакатнинг жорий йилдаги энг муҳим ижтимоий-сиёсий воқеаларидан бири бўлади. “Кейинги йиллар давомида демократик, ташқи дунёга очиқ ва рақобатбардош Янги Ўзбекистоннинг барпо этилиши доирасида фуқароларнинг вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш бўйича конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида улкан ишлар амалга оширилди”, деб ёзади Индонезия электрон нашрлари.
“Сайловлар даврида тўпланган миллий амалий тажрибага асосланган ҳолда, шунингдек, халқаро меъёрлар, фуқароларнинг ўсиб бораётган сиёсий онги ва сайлаш маданияти, демократик ислоҳотлар жараёнлари ва уларнинг талаблари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон сайлов қонунчилиги изчил равишда такомиллашмоқда”, дея таъкидланади мазкур мақолаларда.
/« Дунё » АА/.