Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси БМТ Бош Ассамблеясида тақдим этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Бош котиб Антониу Гутерриш томонидан тақдим қилинган “Умумий кун тартибимиз” маърузасидаги тавсияларни муҳокама қилишга бағишланган БМТ Бош Ассамблеянинг биринчи маслаҳатлашувлари бошланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Бош котибнинг маърузаси 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадларини ҳаётга жадал тарзда ва тўлиқ тадбиқ этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга қаратилган ҳаракатлар дастуридир. Ушбу ҳужжат БМТ раҳбарининг глобал ҳамкорлик келажаги ва инклюзив кўп томонлама фаолиятни жадаллаштиришга оид стратегик қарашлари акс эттирилган.
Тадбирда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси раиси Аҳмад Шаҳид, шунингдек, ташкилотга аъзо давлатларнинг доимий вакиллари иштирок этди.
БМТ Бош котиби 2021 йил сентябрь ойида “Умумий кун тартибимиз” маърузасининг тақдимоти чоғида айтган баёнотини яна бир бор эслатди: дунё кескинликнинг кучайиши, атроф-муҳит аҳволининг ёмонлашуви, иқлим тартибсизлиги билан боғлиқ ҳалокатли сценарий ёки хавфсиз ва тинч келажакка эришиш имкониятини танлаш бўсағасида турибди.
БМТ раҳбари жорий йил сентябрь ойида таълим тизимини ўзгартириш бўйича саммит чақириш ниятида эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, пандемия арафасида 260 миллиондан ортиқ бола мактабга бориш имкониятига эга бўлмаган ва ривожланаётган мамлакатлардаги 10 ёшли болаларнинг ярми ҳатто оддий жумлаларни ҳам ўқий олмаган. Таълимдаги инқироз ҳолати халқаро ҳамжамиятнинг устувор эътиборини талаб қилмоқда.
Мамлакатимизнинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов анжуман иштирокчиларини 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мазмун-моҳияти билан таништирди. Мазкур ҳужжат БМТ Бош котибининг “Умумий кун тартибимиз” дастурий ҳужжати мақсад ва вазифалари мос келиши таъкидланди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида халқ фаровонлигини янада юксалтириш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган кенг кўламли ва узоқни кўзланган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар изчил давом эттирилаётгани алоҳида қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси 7 та устувор йўналишни қамраб олгани таъкидланди. Инсон қадр-қимматини юксалтириш, адолат ва қонунийлик тамойилларини мустаҳкамлаш, гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Стратегияда ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш, уларнинг маънавий, интеллектуал ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароит яратиш, сифатли таълим олиш ва бандлигини таъминлаш кўзда тутилгани маълум қилинди.
Ўзбекистоннинг БМТ ва ушбу халқаро ташкилотга аъзо давлатлар билан барқарор ва инклюзив келажакни барпо этиш мақсадида Барқарор ривожланиш мақсадлари, жумладан “Умумий кун тартибимиз” ҳаракат дастурини муваффақиятли амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилишга содиқлиги тасдиқланди.
“Дунё” АА