Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ: ҲОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ: ҲОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

Янги Ўзбекистонда эркин ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида кенг кўламли ва шиддатли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
2017-2024 йилларда фуқаролик жамияти институтларини бевосита қўллаб-қуватлаш ва самарадорлигини оширишга қаратилган 64 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур ҳуқуқий ва институционал база яратилди.
Бу борада Президентимиз, жумладан: “Фуқаролик жамияти институтларининг эркин фаолият юритиши, давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур шароитлар яратиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш эътиборимиз марказида бўлади" деб алоҳида эътироф этдилар.

Янги Ўзбекистон ва фуқаролик жамияти:
конституциявий-ҳуқуқий ва ташкилий асослари

Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида бир қатор самарали аниқ қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Биринчидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида биринчи маротаба фуқаролик жамияти институтларига бағишланган алоҳида боб киритилиб, унинг XIII боби “Фуқаролик жамияти институтлари”, деб номланди. Жумладан 69-моддада “Фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари фуқаролик жамиятининг асосини ташкил этади” деб мустаҳкамлаб қўйилди.
Энг асосийси, янги таҳрирдаги Конституцияда миллий қонунчилигимизда биринчи маротаба фуқаролик жамияти институтларининг таркиби очиб берилди. Ушбу институтлар фуқаролик жамиятининг асосини ташкил этиши мустаҳкамланди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бошқа бобларнинг 5 та моддасида фуқаролик жамияти институтларини манфаатлари ҳимоя қилинган.
Иккинчидан, Ўзбекистон тарихида илк маротаба 2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қабул қилинди. Концепциянинг асосий устувор йўналишлари этиб:
• фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;
• фуқаролик жамияти институтларига кўмак бериш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш;
• давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
• давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш;
• фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш белгиланди.
Учинчидан, Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашнинг демократик ташкилий-ҳуқуқий тизими яратилди. Хусусан, Олий Мажлис ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ҳузурида Жамоат фондлари тузилди. Жумладан, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш учун Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан сўнгги етти йилда 1 трлн. 916 млрд. сўм ажратилди. Натижада 2 246 та лойиҳалар қўллаб-қувватланди. 2008-2016 йилларга солиштирганда 30 баробар кўп. Кейинги 3 йилда ҳудудий Фондлар орқали 140 миллиард сўмлик 2120 та лойиҳа амалга оширилди.
Тўртинчидан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Карлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси, уларнинг 500 га яқин тизим ташкилотлари тўлиқ давлат субсидияларидан фойдаланмоқда.
Бешинчидан, фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари доирасида ҳар бир вилоятда “Дўстлик ва Нодавлат ташкилотлар уйлари” ташкил этилди. Бу уйларда 350 та ННТ ва миллий маданий марказлар бепул жойлаштирилди.
Олтинчидан, нодавлат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш божлари ўртача икки баробар пасайтирилди. Ногиронлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмаларини эса бождан тўлиқ озод этилди. Қайта рўйхатдан ўтиш муддати бир ойдан 15 кунга қисқартирди.
Еттинчидан, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўз тадбирларини ўтказишда адлия органининг рухсатини олиш талаби бекор қилиниб, уларнинг фаолият эркинлиги янада мустаҳкамланди.
Саккизичидан, ташқи манбалардан маблағ олиш жараёни осонлаштирилди. Махсус ҳисоб рақам очиш талаби бекор қилинди. Маблағ олиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 40 кундан 15 кунга қисқарди. Бундан ташқари адлия органи билан келишмасдан олинадиган маблағ миқдори 5 бараварга оширилди. Натижада сўнгги 7 йилда жалб этилган халқаро грантлар 125 млн доллардан ошди.
Тўққизинчидан, нодавлат нотижорат ташкилтларига барча давлат хизматлари электрон тарзда кўрсатилмоқда. Бунинг учун алоҳида e-ngo.uz портали ишга туширилди.
Ўнинчидан, фуқаролик жамияти институтлари Янги Ўзбекистондаги кенг кўламли ва шиддатли ислоҳотларнинг бевосита иштирокчиси ва энг яқин ҳамкорига айланди. “Ватандошлар” жамоат фонди, “Ҳунарманд” уюшмаси, “Соглом авлод” фонди, Ўзбекистон умумжахон ёшлар ассоциацияси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, “Прогрессив ислоҳотлар” маркази, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати каби энг фаол нодавлат нотижорат ташкилотлар бевосита иштирок этмоқда.

Янги Ўзбекистон фуқаролик жамиятларининг истиқболлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил
26 августида имзоланган “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-124-сонли Фармон юқоридаги ислоҳотларнинг узвий давоми бўлиб, фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг шаффоф ва соғлом рақобат тамойилига асосланган тизимини, шунингдек, ижтимоий самарали дастурлар самарадорлигини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратишга қаратилган.
Фармон билан Янги Ўзбекистон тараққиётининг бугунги босқичида фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини оширишга хизмат қиладиган соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим олтита йўналиши белгилаб берилди:
биринчи йўналиш, Давлат ва жамият ҳаётида фуқаролик жамияти институтлари фаоллигини янада ошириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маънавий ва гуманитар соҳаларни ривожлантиришда уларнинг салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш;
иккинчи йўналиш, жамият манфаатлари ва аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжларини кўзлаган, жойларда сақланиб қолаётган долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган ташаббусларни рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;
учинчи йўналиш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ўзаро манфаатли ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш;
тўртинчи йўналиш, фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришга кўмаклашиш йўлида таъсирчан жамоатчилик назорати олиб борилишини рағбатлантириш;
бешинчи йўналиш, фуқаролик жамияти институтларининг хориждаги ватандошлар билан алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг хориждаги уюшмалари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
олтинчи йўналиш, фуқаролик жамияти институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларга ўз фаолиятини амалга ошириши учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратиш белгиланди.
Фармон билан фуқаролик жамияти институтларига қуйидаги рағбатлантириш ва қулайликлар белгиланган:
Биринчидан, Парламент ҳузурида Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилмоқда.
Энди, фондни бошқариш бўйича Парламент комиссиясига навбатма-навбат Сенат ва Қонунчилик палатаси вакиллари раислик қилиб боради. Бу эса Фондни бошқариш самарадорлигини оширади.
Иккинчидан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий кенгашлар ҳузурида “Фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат бўлган маслаҳат гуруҳлари” фаолияти йўлга қўйилади.
Учинчидан, Давлат органларига фуқаролик жамияти институтларининг ташаббусли ижтимоий шериклик лойиҳаларини базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваригача танловларсиз молиялаштириш ҳуқуқи берилди.
Тўртинчидан, Фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтириш мақсадида давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашларига фуқаролик жамияти институти вакили раислик қилиши тартибига ўтилади.
Бешинчидан, Давлат грантлари ва ижтимоий буюртма лойиҳаларининг ижтимоий аҳамиятга молик эканлиги эътиборга олиниб, бундай лойиҳалар доирасида даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ставкалари 3 йил муддатга 50 фоизга камайтирилди. Тежалган маблағлар лойиҳа мақсадига йўналтирилади ҳамда уларнинг самарадорлиги ортишига хизмат қилади.
Олтинчидан, Ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар ташкилотларини тузишни янада енгиллаштириш учун 2025 йил 1 январдан бошлаб шундай ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи 2 бараварга камайтирилди.
Еттинчидан, ҳар йили декабрь ойининг биринчи ҳафтасида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”ни ўтказиб борилади. Унинг доирасида Парламент комиссияси томонидан соҳа вакиллари “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланади.
Саккизинчидан, ҳар икки йилда Парламент фонди томонидан тақдирланадиган “Фуқаролик ташаббуси” миллий мукофоти таъсис этилади.
Тўққизичидан, Журналистлар ўртасида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ёритиш йўналишида номинация ташкил этилади.

Фуқаролик жамияти институтларининг
ягона электрон платформаси

Фармон ижроси бўйича фуқаролик жамияти институтларига давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш билан боғлиқ барча жараёнларнинг шаффофлигини таъминлашга қаратилган фуқаролик жамияти институтларининг ягона электрон платформаси ишга туширилди.
Ягона электрон платформанинг ишга туширилиши қуйидаги натижаларни беради:
Биринчи натижа, фуқаролик жамияти институтларини ва кенг жамоатчиликни Олий Мажлис хузуридаги фонди ўтказадиган танловларнинг йўналишларини шакллантиришда бевосита иштирок этади.
Иккинчи натижа, танловларнинг барча босқичлари, шу жумладан ариза беришдан танлов натижасини эълон қилишгача барчаси рақамлаштирилиб, инсон омили минимал даражага туширилади.
Учинчи натижа, фуқаролик жамияти институтлари ортиқча қоғозбозликдан ҳоли бўлади;
Тўртинчи натижа, мониторинг қилиш, шартнома тузиш, хисобот топшириш электрон тарзда амалга оширилади.
Бешинчи натижа, давлат органларини ижтимоий буюртмаси электрон шаклларда шакллантирилади.
Ягона электрон платформа тизим фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиб, мазкур жараёнларнинг очиқ ва шаффофлигини таъминлайди.
Ўзбекистон Президенти қайд этганидек, “Бугун Янги Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Сиёсатимизнинг марказида инсон қадри ва унинг манфаатларини таъминлаш энг улуғ мақсад ва вазифа этиб белгиланган. Тараққиёт стратегиямизнинг асосий мазмуни – қонун устуворлиги ва инсон капиталини ривожлантириш, адолатли ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир.
Энг муҳими, Фармон фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият бошқарувидаги бевосита иштироки учун янги имкониятларни очиб беради. Хусусан, ижтимоий шериклик институтини амалда ривожлантириш бўйича ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратади, давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш таъсирчанлигини оширади.
Шу нуқтаи назардан Давлатимиз раҳбарининг қуйидаги фикрлари давр талабига айланди, десак асло муболаға бўлмайди: “Бугун Янги Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Сиёсатимизнинг марказида инсон қадри ва унинг манфаатларини таъминлаш энг улуғ мақсад ва вазифа этиб белгиланган. Тараққиёт стратегиямизнинг асосий мазмуни – қонун устуворлиги ва инсон капиталини ривожлантириш, адолатли ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишдан иборатдир. Биз ўз олдимизга яқин келажакда инклюзив ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, мамлакатимизда камбағалликни икки баробарга қисқартириш каби катта режаларни қўйганмиз.”

Акмал Саидов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Спикерининг биринчи ўринбосари, академик