“Янги Ўзбекистонни кашф этинг!” “fvw/TravelTalk” нашри туроператорлар ва туризм саноати мутахассисларига мурожаат қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Германиянинг туризм соҳасига ихтисослашган «FVW/TravelTalk» журналида “Масжидлар, миноралар ва кўплаб бошқа илиқ таассуротлар – Янги Ўзбекистонни кашф этинг!” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларига бағишланган мазкур мақолада германиялик соҳа мутахассислари “Ўзбекистон – маданиятлар чорраҳасида” шиори остида жорий йил 10-17 май кунлари амалга ошириладиган сайёҳат лойиҳасида иштирок этишга таклиф қилинади.
Таъкидланганидек, ушбу лойиҳа Германия сайёҳлик агентликлари уюшмаси (DRV) ва «fvw|TravelTalk» нашри томонидан ташкил этилмоқда.
«Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон, аввало, ўзининг кўплаб меъморий обидадлари, муҳташам саройлару кўҳна қалъалари билан машҳурдир. Жумладан, саёҳат дастурига кўра, миллий анъаналар ва замонавийликни ўзида мужассам этган Тошкент шаҳри билан танишув ҳам кўзда тутилган. Мамлакат пойтахтида кўплаб диққатга сазовор жойлар қаторида дунёдаги энг қадимги Қуръон қўлёзмаси сақланаётган Хасти Имом мажмуасига боришингиз мумкин”, деб ёзади манба.
Лойиҳа ташкилотчилари Ўзбекистоннинг барча шаҳарлари бетакрор гўзалликка эга эканлигини таъкидлашгани баробарида режалаштирилаётган саёҳат иштирокчиларда катта таассурот қолдиражагини алоҳиида таъкидлашган.
Шунингдек, мақолада Ўзбекистонга авиапарвоз, меҳмонхона, ресторанлар ҳақидаги ва бошқа фойдали маълумотлар ҳам ўз ифодасини топган.
“Бизга қўшилинг ва маданий хилма-хилликка бой, ажойиб мамлакат бўлган Ўзбекистон билан яқинроқ танишинг”, дея Германия туроператорлари ва туризм саноати мутахассисларига мурожаат қилади «fvw|TravelTalk» нашри.
ТОШКЕНТ, 18 апрель. /«Дунё» АА/.