Янги Ўзбекистоннинг сармоявий имкониятлари Хитой матбуоти нигоҳида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Хитойнинг етакчи оммавий ахборот воситаларидан бири “Beijing Review” саҳифаларида жорий йил 24-26 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтган иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ-23) якунларига бағишланган салмоқли мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақола муаллифи – Ўзбекистондаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.
Мақолада таъкидланишича, тадбирда дунёнинг 70 та, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Туркия, Хитой, Ҳиндистон, Миср, ЕИ ва МДҲ, Жануби-шарқий Осиё, Яқин Шарқ мамлакатларидан бизнес ва банк-молия соҳасининг 2,5 мингга яқин вакили иштирок этди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инвестиция муҳити яхши томонга ўзгараётгани қайд этилди. Масалан, ТХИФ-2023 доирасида урғуланганидек, 2022 йилги форумдан сўнг ўтган давр мобайнида иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган тизимли ислоҳотлар янада жадаллашгани натижасида мамлакатда инвестиция муҳити анча яхшиланди.
“Амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистоннинг минтақадаги энг кўп тармоқли иқтсиодиётга эга давлат сифатидаги мақоми мустаҳкамланди”, дейилади мақолада. – Биргина 2022 йилнинг ўзида 100 мингга яқин корхона ташкил этилди. Жалб этилган хорижий инвестициялар ҳажми 10 миллиард долларга етгани ҳолда, 2017 йилга нисбатан уч бараварга ошди. Аҳоли орасида қашшоқлик даражаси анча қисқарди”.
Таъкидланишича, бу йилги Тошкент халқаро инвестиция форуми самарали бўлиб, биринчи форумга қараганда кўпроқ аудитория тўплагани баробарида, хорижий ишбилармонларнинг инвестициявий ҳамкорлик борасида ишончли шерик бўлмиш Ўзбекистонга қизиқиши изчил ортиб бораётганини яққол намоён этди.
Дунёда геосиёсий келишмовчиликлар, беқарорлик кучайиб бораётган ва бу жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари бозорлари барқарорлигига ва жаҳон бўйича қўшилган қиймат занжирларига салбий таъсир кўрсатаётган бир шароитда Ўзбекистон ишончли, нейтрал ва барқарор шерик сифатида инвесторларнинг ишончи ва ҳурматини тобора кўпроқ қозонмоқда, дея хулоса қилади “Beijing Review”.
ПЕКИН, 23 май. /«Дунё» АА/.