Япония оммавий ахборот воситалари Ўзбекистоннинг гендер тенглик соҳасидаги сиёсати ҳақида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Япониянинг «atpress» электрон нашрида «Ўзбекистоннинг гендер тенглик соҳасидаги саъй-ҳаракатлари» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистонда сўнгги йилларда гендер тенглик, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йил 22 февраль куни бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46-сессиясида Ўзбекистондаги демократик ўзгаришларнинг устувор йўналишлари ва мамлакатнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши доирасида амалга оширган ишларига тўхталиб, гендер сиёсати масалаларида хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий, сиёсий ва бизнес ҳаётидаги ролини тубдан ошириш ниятида эканини таъкидлади», - дейилади нашрда.
Япония оммавий ахборот воситалари сўнгги йилларда Ўзбекистон гендер тенглиги, хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий, сиёсий ва бизнес ҳаётидаги иштирокини таъминлаш борасида катта ҳажмдаги ишларни амалга оширганини қайд этган.
«БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги минтақавий директори Алан Армитажнинг айтишича, гендер стратегиясининг муваффақиятли амалга оширилишининг давом эттирилиши етакчи аёлларнинг янада кўпроқ пайдо бўлиши, Ўзбекистоннинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун кафолат бўлиб хизмат қилмоқда», - деб ёзади «atpress».
/«Дунё» АА/.