Япония Ўзбекистонга Буюк Ипак йўли маданий мероси архивларини рақамлаштириш учун 400 минг доллар ажратади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ИТСВ) Япония ҳукумати билан қиймати 400 минг долларга яқин бўлган «Ўзбекистон Республикасида Буюк Ипак йўли маданий мероси архивларини сақлаш ва рақамлаштириш» лойиҳаси бўйича Алмашув нотаси ва Грант битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ИТСВ маълумотига кўра, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ўз қутлов сўзида қадим замонлардан буён Япония ва Ўзбекистон халқлари ҳамда маданиятларини боғлаб келаётган Буюк Ипак йўлининг маданий меросини авайлаб асрашнинг муҳимлигини таъкидлади. Амалга оширилаётган лойиҳа Ипак йўли бўйлаб топилган ноёб маданий бойликларни асраб-авайлашга кўмаклашиш, уларни ҳимоя қилиш ишлари самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон маданияти ривожига катта ҳисса қўшиш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлигининг тимсолига айланишга қаратилган.
Икки мамлакат ўртасида дипломатия алоқалари ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистонда япон технологиялари ва маданий мерос объектлари ва предметларини сақлаш бўйича тажрибасини жорий этиш кўзда тутилган.
Хусусан, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон давлат тарих музейи ҳамда Термиз археология музейига коллекциялар ва экспонатларни асраш учун ускуналар, шунингдек рақамли архивлаш учун зарур ускуналар, шу жумладан, 3D сканерлар, 360 даражада суратга оладиган камералар ва бошқа жиҳозлар топширилади.
«Дунё» АА