Birinchi slide Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Япония ва Корея Республикаси билан иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni Qonunchilik saylovi 2019 yil Qonunchilik saylovi 2019 yil O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi O`zbеkistоning IHT TIVKga raisligi XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) XMT doirasidagi xamkorlik (ILO) "MAQOM" xalqaro festivali "MAQOM" xalqaro festivali Sayyohlik Sayyohlik O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi - 2016 O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Япония ва Корея Республикаси билан иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Япония ва Корея Республикаси билан икки томонлама инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ушбу давлатлар нафақат Осиё, балки бутун дунёда, айниқса, юксак технологиялар соҳасида етакчи ҳисобланади, кенг инвестиция имкониятларига эга.

Давлатлар раҳбарларининг сиёсий иродаси ва мунтазам мулоқотлари туфайли Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатлар билан муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилган, ҳамкорликнинг турли йўналишларида яқин алоқалар йўлга қўйилган.

2019 йилда икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очган самарали ташрифлар бўлиб ўтди. Хусусан, 18-21 апрель кунлари Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин мамлакатимизда, 17-20 декабрь кунлари эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияда ташриф билан бўлди. Учрашув ва музокаралар натижасида салмоқли ҳукуматлараро ва идораларларо ҳужжатлар имзоланди, савдо-иқтисодий ва инвестициявий келишувларга эришилди.

Бугунги йиғилишда ушбу мамлакатлар билан ўзаро савдо ва инвестиция кўрсаткичлари изчил ошиб бораётгани таъкидланди. Ўтган йил якунларига кўра Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан ортди. Бугунги кунда юртимизда Кунчиқар мамлакат иштирокида ўттизга яқин корхона фаолият юритмоқда.

Амалдаги лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

Япониялик шериклар билан ҳамкорликда геология, кимё ва нефть-кимё, банк-молия, соғлиқни сақлаш ва таълим каби соҳаларда умумий қиймати 6,6 миллиард долларлик 48 лойиҳа амалга оширилаётгани таъкидланди.

Хусусан, «HIS» компанияси билан меҳмонхоналар қуриш, “Isuzu” ва “Itochu” билан “СамАвто” корхонаси ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан Навоий иссиқлик энергия станциясида энергия блоклари (Навоий-3) қуриш бўйича ва кўплаб бошқа лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Йиғилишда турли икки томонлама тадбирлар, жумладан, ишбилармон доираларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, янги қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш орқали Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини янада фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Корея Республикаси билан ҳам иқтисодий алоқалар салмоқли даража ривожланмоқда. Хусусан, ўтган йил якунига кўра икки томонлама савдо ҳажми 2018 йилгига нисбатан 27 фоизга, жумладан, экспорт 30,1 фоизга ошди. 2019 йилнинг ўзида Ўзбекистонда Жанубий Корея сармоялари иштирокида 198 та корхона ташкил этилди, уларнинг умумий сони 800 дан ошди.

Кореялик шериклар билан биргаликда Тошкент шаҳрида болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини қуриш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилаётгани таъкидланди. Пойтахт вилоятининг Қибрай туманида «Tashkent Farma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини яратиш ишлари бошланди. Мазкур лойиҳа илмий-тадқиқот маркази, лабораториялар, виварий, фармакопея марказини ўз ичига олган Фармацевтика техника университети ҳамда дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва техникасини ишлаб чиқариш учун саноат зонаси ташкил этишни назарда тутади.

Қишлоқ хўжалиги, ахборот-коммуникация технологиялари, соғлиқни сақлаш, кимё, текстиль, электротехника, фармацевтика ва заргарлик саноати, таълим ва инновациялар ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди.

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) техник кўмаги билан 2019 йилда соғлиқни сақлаш ва стандартлаштириш бўйича умумий қиймати 13 миллион долларлик иккита грант лойиҳаси доирасида иш олиб борилди, 29,6 миллион долларлик яна 6 лойиҳа амалга оширилмоқда. 2020-2022 йилларда умумий қиймати 72,2 миллион долларлик яна 10 та лойиҳа масаласи ўрганилмоқда.

Корея Республикаси Эксимбанки билан ҳамкорлик доирасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва биргаликда молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига 2 миллиард долларлик ресурслар жалб қилинди ва 14 та стратегик муҳим лойиҳа амалга оширилди. Умумий қиймати 608 миллион долларлик 6 та лойиҳа устида иш бошланди.

Мухтасар айтганда, Япония ва Жанубий Корея билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 40 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 4,1 миллиард долларга, экспорт ҳажмини эса 1,14 миллиард долларга ошириш назарда тутилган.

Президент Шавкат Мирзиёев олий даражадаги ташрифлар якунида ишлаб чиқилган “йўл хариталари”да 2020 йилга белгиланган чора-тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли ижросини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди, аниқ вазифалар белгиланди.