Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Японияда Орол муаммасига бағишланган халқаро саммит бўлиб ўтди

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Японияда Орол муаммасига бағишланган халқаро саммит бўлиб ўтди

Японияда “Виртуал шаҳарда барқарор тараққиёт мақсадлари” бўйича 4-халқаро атроф-муҳит саммити онлайн шаклда бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси маълумотига кўра, ушбу саммит COVID-19 пандемияси сабабли дунёдаги иқтисодий қийинчиликлар, ишлаб чиқаришнинг тўхтаб қолиши, давлатлар ўртасида ўзаро қатновларнинг чекланиши шароитида халқаро ҳамжамият томонидан барқарор таррақиёт мақсадлари йўлида ўзаро янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва фикр алмашиш мақсадида 2020 йилдан бери ташкил қилиниб келинмоқда.

Тадбирда Орол денгизидаги экологик муаммоларга ҳам эътибор қаратилди.

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси Муҳсинхужа Абдураҳмонов тадбир қатнашчиларига видеомурожаат йўллаб, Орол муаммосининг келиб чиқиш тарихи, Оролбўйи минтақасидаги кескин экологик вазият, Ўзбекистон ҳукумати томонидан бу йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, жумладан 2021 йил 18 май куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисида махсус резолюцияси қабул қилингани ва ушбу ҳужжатни амалга ошириш мақсадида 7 йўналиш белгилангани, 2022 йилда Нукус шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда «яшил» энергетика бўйича юқори даражадаги халқаро форуми ўтказилиши тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш борасида қатъий ҳаракатлар амалга ошириш долзарблиги таъкидланиб, Япония ва бошқа давлатлар вакиллари ушбу жараёнда фаол қатнашишга чорланди.

Шу билан бирга, Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси фаолияти тўғрисида махсус видеоролик кўрсатилиб, тадбир иштирокчилари ушбу жамғарма билан яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирилди.

Масааки Хираи, “G Holdings Co.Ltd” компанияси раҳбари, “Виртуал шаҳарда барқарор тараққиёт мақсадлари” бўйича халқаро атроф-муҳит саммити таъсисчиси:

- Бу сафарги саммит жуда ҳам мазмунли ва муваффақиятли ўтди.

Тадбирда кўплаб мамлакатлардан қатор ташкилотлар вакиллари ва раҳбарлари, юқори лавозимдаги мансабдор шахслар ҳамда талабалар қатнашиб, турли мавзуларда тақдимотлар ва янги лойиҳалар тўғрисида муҳокамалар ўтказилди.

Орол фожиаси нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёнинг эътиборидаги долзарб масала бўлиши лозим, деб ҳисоблайман.

Ўзбекистон Президенти таъкидлаганидек, 2022 йилда республикада БМТнинг юқори даражадаги халқаро форуми ўтказилади. Менимча, бу жуда ҳам муҳим тадбир ҳисобланиб, жаҳон ҳамжамиятининг Оролдаги экологик вазиятга бўлган эътиборини янада оширади.

Оролбўйи минтақасида шўрланиш билан боғлиқ муаммо ҳақида ҳам хабардормиз. Ҳозирда биз шўрланишни камайтириш бўйича қатор изланишларни олиб бормоқдамиз, умид қиламанки, ушбу муаммони ечимига ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Биз Ўзбекистон билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экология соҳасида ўрнатилган ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрмиз.

/“Дунё” АА/.