“Яшил иқтисодиёт” тамойиллари кенг жорий қилинади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Йиғилиш аввалида “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, 5 йўналишда белгилаб берилган устувор мақсадлар мамлакатимиз ривожини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Хусусан, давлат дастури лойиҳасида маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш борасида кўплаб вазифалар ўз аксини топган.
Шунингдек, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш масалалари белгиланган.
Таъкидланганидек, партиянинг сайловолди дастурида аҳолига қулай атроф-муҳит шароитларини яратиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, "яшил иқтисодиёт" кўламини кенгайтириш устувор вазифа сифатида белгилаб олинган. Жорий йилги давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган вазифалар ЎзЛиДеПнинг бу каби мақсад ва ғояларини амалга оширишда муҳим экани алоҳида эътироф этилди.
Фракция аъзолари дастур лойиҳасини такомиллаштиришда фаол иштирок этиш, партия дастурий вазифалари ҳамда электорат манфаатларидан келиб чиқиб таклифлар бериш лозимлигини таъкидладилар.