Юй Цзюнь: Конституция куни — Ўзбекистон халқи учун улкан байрамдир!
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига бу йил 32 йил тўлди. Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюнь мазкур сана муносабати билан ЎзА орқали ўзбек халқига табрик йўллади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида катта ютуқлар қўлга киритилди. Масалан, парламент сайловларида аёл депутатлар сони сезиларли даражада ошди. Бу эса раҳбарият, жамият ва бутун халқ инсон ҳуқуқларини таъминлашга катта аҳамият бериб келаётганини билдиради. Менимча, бу соҳада Ўзбекистон янада катта ютуқларга эришади.
Ҳурматли Президент раҳбарлигида ҳозирда мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу бутун халқ учун умумий мақсадлар ва янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида бу мақсадлар аниқ белгилаб берилган. Масалан, ушбу стратегияда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш каби муҳим вазифалар белгиланган.
Конституция куни – Ўзбекистон халқи учун улкан байрамдир. Хитой Ўзбекистон учун ишончли шерик ва яқин қўшни сифатида буни қўллаб-қувватлайди. Биз Ўзбекистонда тинчлик, фаровонлик ва ривожланишни кўриб хурсандмиз. Ўзбекистон халқи билан биргаликда барқарор тараққиёт сари олдинга интиламиз. Халқингизга бахт-саодат ва “Янги Ўзбекистон” қуриш йўлида янада катта ютуқлар тилаймиз.