ЮНЕСКО Бош директори «Le Figaro» нашрига Самарқанд таассуротлари ҳақида сўзлаб берди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле Франциянинг нуфузли «Le Figaro» газетасига берган интервьюсида Самарқандга сафаридан нақадар таъсирлангани ҳақида сўзлаб берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
21 декабрь куни Франциянинг йирик «Le Figaro» газетаси ЮНEСКО Бош директори Одри Азуле билан интервью чоп этди. Унда Азуле хоним ўзининг хорижий сафарларига оид хотиралари билан бўлишган. Интервью ҳам босма нашрда, ҳам электрон тарзда тақдим этилган.
ЮНЕСКО раҳбари ўзида мисли кўрилмаган ва бетакрор таассуротлар қолдирган меъморий ёдгорликлар, тарихий-маданий анъаналар ва амалиётлар ҳақида сўзлар экан, Ўзбекистонни алоҳида эътироф этган.
Азуле хоним унда энг ўчмас из қолдирган обида ҳақидаги саволга шундай жавоб берди: «Мен Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси ҳамда «Регистон» майдонидан жуда катта таассурот олганман. Нафақат ёдгорликнинг гўзаллиги, балки у ерда бир неча қабр мавжудлиги учун ҳамдир, унинг ҳукмронлиги даврида Марказий Осиёдаги салтанати бошқаруви йилларида Темурнинг севимли набираси илтимосига кўра қурилган мақбара ҳам шулар жумласидандир. Унинг яна бир астроном набираси томонидан қурилган расадхона ҳам ўша ерда жойлашган. Биз уни деярли ўрганмаймиз, бу эса ушбу салтанат тарихи хотирамиздан бироз кўтарилганидан далолат беради”.
Маълумот учун, «Le Figaro» кундалик миллий газетаси 1826 йил ташкил этилган. Унинг адади 313 минг нусхани ташкил этади. «Le Figaro»нинг электрон версияси қарийб 23,5 миллион кузатувчига эга. Нашр 2011 йил «Мобиль алоқадаги энг яхши медиа» унвонига сазовор бўлган.
«Дунё» АА