ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари: Буюк Ипак йўли» Халқаро сайёҳлик маркази бой ўзбек миллий маданияти ва тарихини ўзида мужассам этган
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедзаде бугун Самарқанд шаҳрида очилиш маросими бўлиб ўтган «Буюк Ипак йўли» Халқаро туризм маркази ҳақидаги фикрларини баён этди, деб хабар бермоқда «Дунё» ААмухбири.
Самарқандга биринчи марта келишим, - деди у. - Айтишим мумкинки, ушбу қадим кент мени ўзига мафтун этди. Йўлда мен шаҳарда сўнгги икки йил ичида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларини кўрдим.
«Буюк Ипак йўли» халқаро сайёҳлик маркази ўз имкониятлари билан менда ажойиб таассуротлар қолдирди. Бу ерда ҳамма нарса ўзгача дид ва ранг-баранглик билан яратилган бўлиб, бой ўзбек миллий маданияти ва тарихини ўзида мужассам этган.
Самарқанд Ўзбекистоннинг сайёҳлик пойтахти, мамлакатнинг маданий ва тарихий марказига айланмоқда.
Яқин келажакда оила аъзоларим билан Самарқандга келиш ва уларга бу гўзал шаҳарни яқиндан таништириш ниятидаман.
«Дунё» АА