Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ЮНКТАД Ўзбекистон иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришларни қайд этди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ЮНКТАД Ўзбекистон иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришларни қайд этди

БМТнинг Савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси (ЮНКТАД) "Пандемиядан кейинги халқаро ишлаб чиқариш" сарлавҳаси остида глобал инвестициялар тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилди. Унда Ўзбекистон иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришлар ҳам акс этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистонга 2019 йилда жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ҳажми уч баравар ортиб, 266 фоизни (2,3 миллиард доллар) ташкил қилди. Компанияларнинг капитал қўйилмалари ҳажми даромадларни қайта инвестициялаш билан бирга 231 фоизга ўсиб, 2,1 миллиард долларга этди.

ЮНКТАД фикрига кўра, тўғридан-тўғри хорижий сармоялар оқимининг бир қисми амалга оширилаётган кенг кўламли нефть ва газ лойиҳалари билан боғлиқ. Бундан ташқари, хорижий компаниялар иштирокида саноатнинг турли соҳаларида, жумладан, кимё, тўқимачилик ва электр энергетикасида қатор муҳим инвестиция лойиҳалари амалга оширилди.

Ҳисоботни ишлаб чиқувчилар, шунингдек, яқинда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича республикада амалга оширилган чораларни ҳам алоҳида қайд этишди. Хусусан, Ўзбекистонда якка тартибдаги хусусий шерикларга солиқ имтиёзларини беришни кўзда тутувчи давлат-хусусий шериклик муносабатларини тартибга солишнинг янги қонуний асослари яратилгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгаши ташкил этилгани, инвестицияларни жалб қилишни осонлаштириш мақсадида "ягона ойна" тамойили жорий қилингани ва инвестор ва давлат ўртасидаги низоларни ҳал этишнинг кўп қиррали механизми татбиқ этилгани таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди, маълум талаблар бажарилганда меҳмонхоналар қураётган инвесторларга субсидиялар бериш дастури ишга туширилди ва 64 давлат корхоналари, шу жумладан энергетика соҳасида хусусийлаштириш дастури қабул қилинди.

Ҳисоботда, 2020 йил якунларига кўра, пандемия туфайли тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари оқими ҳажми дунёда 40 фоизга, 2021 йилда эса яна 5-10 фоизга камайиши таъкидланган. Шу билан бирга, жорий йилда МДҲ мамлакатлари ва Жануби-шарқий Европа давлатлари учун 2019 йил 1,54 триллион долларни ташкил қилган инвестицияларнинг қарийб 38 фоизга камайиши башорат қилинмоқда. Бу сармоялар ҳажми 2005 йилдан бери илк бор 1 триллион доллардан пастга тушишини англатади.

Иқтисодий ўтиш даври мамлакатларида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 59 фоизга ўсиб, 55 миллиард долларга етди. Бу Россия, Украинадаги инвестицияларнинг ўсиши ва Ўзбекистонда иқтисодиётни эркинлаштириш бўйича кўрилаётган кенг кўламли чоралар билан изоҳланади.

Эслатиб ўтамиз, ЮНКТАД ҳисоботи 1991 йилдан бери доимий эълон қилиб келинади. Унда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг долзарб масалалари, уларни ривожлантириш самарадорлиги, шунингдек, миллий иқтисодиётларнинг ўзгарувчан глобал инвестиция тенденцияларига мослашиш қобилияти акс эттирилади.

UzA