Юнонистондан муносабат: Ўзбекистон Президенти сайлови демократик тамойиллар асосида ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Юнонистон жамоатчилик доиралари вакиллари Ўзбекистон Президенти сайлови натижаларига доир ўз фикр-мулоҳазаларини «Дунё» ахборот агентлигига тақдим этди.
Греция дипломатия ва халқаро муносабатлар институти директори Андреас Андрианопулос Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайлов мамлакатда сўнгги йилларда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларида эришилаётган муваффақиятларнинг намойиши бўлганини қайд этди.
– Замонавий, изчил фаолият кўрсатаётган бозор иқтисодиёти ва жамиятни яратиш орқали Ўзбекистонни ўзгартиришга муваффақ бўлган Шавкат Мирзиёевнинг Президент сайловида ғалаба қозониши бежиз эмас, - деди эксперт. – Энди мамлакат олдида катта вазифалар турибди. Бироқ яхши ташкилотчиликка асосланган ва яхши бошқариладиган мамлакат ушбу вазифаларни муваффақиятли бажариши учун улкан салоҳият ва оптимизм ҳам мавжуд.
Юнон-Евросиё альянси президенти Ксенофон Ламбракис Марказий Осиё тарихида биринчи марта Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайловида 5 нафар номзод, жумладан, бир нафар аёл иштирок этганини алоҳида урғулади.
– Ўзбекистон Президенти сайлови демократик тамойиллар асосида ўтди, - деди Ксенофон Ламбракис. – Мен халқаро кузатувчи сифатида қатор сайлов участкаларида бўлдим ва шуни айтишим мумкинки, ҳамма жойда сайлов жараёни аъло даражада ташкил этилди. Ҳеч қандай салбий ҳолатларга дуч келмадим. Бундан ташқари, ҳар бир сайлов участкасида тиббиёт ходимлари навбатчилик қиладиган тиббий хона ҳам мавжуд эди.
Сайлов бюллетенлари ташланадиган асосий қутидан ташқари, сайлов комиссияси томонидан имконияти чекланган ногирон одамларнинг овоз бериши учун махсус муҳрланган кўчма сайлов қутисининг ташкил этилгани мен учун катта кашфиёт бўлди. Бундай муносабатни қатор Ғарб демократик давлатларида ҳам учратмайсиз.
/«Дунё» АА/.