ЮНВТО Бош котибига «Шанхай хамкорлик ташкилотига 20 йил» эсдалик нишони топширилди
 Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili
						Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili
					 
				
					 
						 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori
					 
				
					 
						
						O’zbekistonning Investitsion Salohiyat
						O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori
					 
				
					 
						
						O’zbekistonning Investitsion Salohiyat
					 
				
					 
						 Uchrashuvlar
						Uchrashuvlar
					 
				
					 
						 XMT doirasidagi xamkorlik
						XMT doirasidagi xamkorlik 
					 
				
					 
						 BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari
						BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari
					 
				
					 
						 Press-relizlar
						Press-relizlar
					 
				
					 
						 Vakolatxona yangiliklari
						Vakolatxona yangiliklari
					 
				
					 
						 Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi
						Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi
					 
				
					 
						 O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni
						O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni
					 
				
					 
						 Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod
						Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod
					 
				
					 
						 Sayyohlik
						Sayyohlik
					 
				
					 
						 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
						8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni
					 
				
					 
						 O’zbekiston matbuoti daydjestlari
						O’zbekiston matbuoti daydjestlari
					 
				
					 
						 2022 — 2026  ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА
						2022 — 2026  ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА
					 
				
					 
						 Конституциявий ислоҳотлар
						Конституциявий ислоҳотлар
					 
				
					 
						 Boshqa yangiliklar va voqealar
						Boshqa yangiliklar va voqealar
					 
				
				
					Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
 
					МАДРИД, 22 июль. Мадрид шаҳридаги БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) қароргоҳида мазкур халқаро тузилма Бош котиби Зураб Пололикашвилига ШҲТ билан ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 20 йил» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди
Мукофотни Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев топширди.
Учрашувда UNWTO Бош котибига мамлакатимизда туризм соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, шунингдек, демократлаштириш ва модернизация жараёнлари, Ўзбекистон Конституциясини ислоҳ қилишнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида сайёҳлик соҳаси бугунги кунда ўзига хос йўналишга айлангани таъкидланди. Давлат раҳбарининг қарорларидан бири туризмга миллий иқтисодиётнинг стратегик тармоғи мақомини бериш тўғрисидаги фармон бўлди, соҳа ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга эканлиги урғуланди.
Шу нуқтаи назардан, Зураб Пололикашвили UNWTO ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон туризм саноати энг жадал ривожланаётган бешта давлат қаторидан жой олгани, «The Guardian» эса мамлакатимизни дунёдаги энг яхши сайёҳлик йўналиши сифатида эътироф этганини таъкидлади.
UNWTO Ўзбекистоннинг Буюк ипак йўлида туризм инфратузилмасини ривожлантиришдаги етакчи ролини юқори баҳолади. Мамлакатимизда бой маънавий-маданий меросни ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, қадимий обидалар ва меъморий мажмуаларни таъмирлаш ва асраб-авайлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш шароитида Ўзбекистон ва UNWTO ўртасидаги муносабатларнинг юксак даражаси алоҳида эътиборга лойиқ экани таъкидланди.
Зураб Пололикашвили 2023 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессияси мингдан ортиқ хорижий меҳмонларни жалб этишига ишонч билдирди. Қолаверса, тадбирнинг юқори савияда ўтказилиши, шубҳасиз, жаҳон оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотади, бу эса мамлакат сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб этишга ва шунга мос равишда сайёҳлар оқимини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.
UNWTO раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қатъий қўллаб-қувватлашини билдириб, республика раҳбарининг тинчлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги ижобий ўзгаришлари, саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Унинг фикрича, Конституцияга киритилиши режалаштирилаётган барча ўзгартиш ва қўшимчалар биринчи навбатда инсон қадр-қиммати, фаровонлиги ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, инсонпарвар, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий давлат барпо этиш ва мустаҳкамлашга қаратилган.
Конституциявий ислоҳотлар Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган туб ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлмоқда, - деди Зураб Пололикашвили. - Ишончим комилки, бу демократик ислоҳотлар республиканинг UNWTO билан муносабатларига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
«Дунё» АА
 
 
		 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
					 
				
			 
				 
  
 



















