Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Юртнинг кучи – бирликда, қадри эса тинчликдадир!

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Юртнинг кучи – бирликда, қадри эса тинчликдадир!

Муносабат
Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқини катта ҳаяжон билан тингладим. Нутқда Янги Ўзбекистон бугун жаҳонга бўй чўзаётгани, бунинг учун катта меҳнат қилинаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Жиддий таҳлиллар, катта меҳнат, узоқни ўйлаб қилинаётган ислоҳотлар туфайли бугун катта марралар забт этилмоқда. Шу туфайли Ватанимиз дунёга, дунё эса юртимизга кенг очилмоқда. Минтақамиз ва бутун жаҳонда дўстларимиз, ҳамкорларимиз кўпаймоқда.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида “Барча ислоҳотларимизнинг руҳи ва мазмунига “Инсон қадри учун, эл-юрт бахти учун!” деган эзгу ғоя чуқур кириб бормоқда”, деган фикр айтилди. Бунда биринчи галда юртимиздан ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқлари тенглиги, уларнинг орзу умидларига бирдек йўл очиб берилганлиги, айниқса давлатнинг алоҳида ҳимоя қилиши кўз олдимизда гавдаланади.

Юртимиздаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” каби ноёб имкониятлар бошқа ҳеч бир давлатларда мавжуд эмас. Бу кам таъминланган, камбағалликдан чиқариш борасида олиб борилаётган ишларда қўл келади. Бугун меҳнат қилаётган ҳар бир давлат хизматчиси бўладими ёки бошқа тузилмаларда хизмат қиладиган инсонлар бўладими меҳнатига яраша ҳақ олишни истайди. Президентимизнинг қарори билан сентябрь ойидан пенсия ва нафақалар миқдорини, октябрь ойидан эса бюджет ходимлари, шифокорлар ва педагоглар маошини оширилиши ҳар бир юртдошимизнинг шижоатига шижоат қўшди.

Бугунги кунда спортчи ёшларимизнинг яқинда Парижда бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида яна бир бор яққол намоён бўлганлиги, улар томонидан 8 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медални қўлга киритилганлиги катта ғурур ва ифтихор билан эътироф этилдики, бу сўзларни тинглаган ҳар бир ўзбекистонлик ота-она фарзандларини шундай камол топишларини истаганлигига ҳеч шубҳа йўқ. Шунингдек, айни дамларда Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпиячи ёшларимизнинг миллатимиз байроғини дунёнинг энг юксак чўққиларига кўтараётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Бугун бутун дунёда ҳар бир давлатни ўйлантириб турган ягона нарса бу тинчликдир. Буни сақлаш учун ҳар бир давлат қуролли кучларини мустаҳкамлаши муҳимдир. Президентимиз ўз нутқида бу ҳақида алоҳида тўхталиб, “Қуролли Кучларимизни замонавий қурол-яроғ ва техника билан таъминлаш, уларнинг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга бундан буён ҳам улкан эътибор қаратамиз. Лекин тинчликни сақлаш фақат ҳарбийларимизнинг иши бўлиб қолмаслиги керак. Бу барчамизнинг, ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг муқаддас бурчи бўлиши шарт. Юртнинг кучи – бирликда, қадри эса тинчликдадир!” – деган даъватлари ҳар бир юртдошимизни жиддий бўлишга, юрт ва миллат тақдирига нисбатан дахлдор бўлишга чақиради.

Бу йил юртимизда сайловлар йили. Халқ ўзи яратган, ўзи тузган ҳужжат билан ўзи хоҳлаган номзодига овоз беради. Бу Янги Ўзбекистоннинг ўз халқига бераётган катта ҳуқуқидир. Президентимиз нутқидан илҳомланган сўзларимизни, қалбимизнинг қат-қатидан чиққан самимий ниятимизни бирлаштириб, Яшасин Ўзбекистон Республикаси! Яшасин Ўзбекистон халқи, деб барча юртдошларимизни байрам билан қутлаймиз.

Муроджон Ҳайитов,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Сирдарё вилоят бўлими раҳбари,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси